12:35 29 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Иқтисод
Ҳавола олиш
392 0 0

Chevrolet бренди остида Беларусь Республикаси автомобил бозорида намойиш этилган биринчи моделлар Spark, Nexia ва Cobalt бўлди.

ТОШКЕНТ, 24 май - Sputnik. UzAuto Motors компанияси Chevrolet бренди остида Беларусда автомобиллар сотишни бошлади, дея хабар бермоқда компания матбуот хизмати.

“Беларусь автомобил бозорида таклиф этилаётган Chevrolet бренди остидаги биринчи моделлар Spark, Nexia ва Cobalt бўлди”, - дейилади хабарда.

Автомобилларнинг биринчи партияси Chevrolet бренди қимматбаҳо автомобилларининг расмий дилери бўлган "Мультимоторс" автомарказига етказиб берилди ва ҳозирда UzAuto Motors компанияси билан Chevrolet русумидаги автомобилларни етказиб бериш бўйича янги дилерлик шартномаси тузилди.

Таъкидланишича, ушбу машиналарнинг асосий афзаллиги пул/нархнинг мақбул нисбати, шу жумладан жиҳозланиши.

Ташқи бозорларда Chevrolet брендидан фойдаланиш ҳуқуқи UzAuto Motors компаниясига жаҳон автомобилсозлик саноатининг етакчиларидан бири бўлган General Motors томонидан автомобилларнинг юқори сифати таллуқли стандартларга тўлиқ жавоб берганлиги туфайли тақдим қилинган.

Февраль ойида UzAuto Motors 2020 йил март ойидан Chevrolet бренди остида ишлаб чиқариладиган автомобилларни Россия, Қозоғистон ва Беларусга етказиб бериш бошланиши ҳақида хабар берган.

Асосий мавзулар