14:42 12 Июл 2020
Эфир
  • RUB142.48
  • EUR11455.78
  • USD10184.73
Иқтисод
Ҳавола олиш
16301

Коронавирус пандемияси оқибатларини енгиб ўтиш учун Ўзбекистон Ҳаво йўллари ҳамда Андижон, Бухоро, Урганч ва Қарши халқаро аэропортлари бошқарувида ўзгаришлар юз бериши мумкин.

ТОШКЕНТ, 26 май - Sputnik. Ўзбекистон Ҳаво йўллари хорижий бошқарувга берилиши мумкин. Бу ҳақида 25 май куни президент ҳузурида бўлиб ўтган йиғилишда хабар қилинди.

Маълум бўлишича, коронавирус пандемияси оқибатида жорий этилган карантин чоралари туфайли Ўзбекистонда энг катта зарар кўрган компаниялар бу - “Uzbekistan Airways” ва “Uzbekistan Airports” бўлган. 

Шу сабабли ушбу компанияларнинг 122 миллион доллар кредитлари тўлов муддатлари узайтирилган, 60 миллиард сўмлик солиқ имтиёзлари берилган ва Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан 50 миллион доллар миқдорида фоизсиз ссудалар ажратилган.

Компанияларни пандемия таъсиридан олиб чиқиш мақсадида Европа-Хитой йўналишида юк ташиш бозорига кириш, жорий ва инвестициявий харажатларни оптималлаштириш ҳамда хорижий бошқарувга бериш масалалари ҳам муҳокама қилинди. 

Хусусан, "рақобатни кучайтириш учун фуқаро авиацияси бозорига янги ташувчиларни жалб қилиш, “Uzbekistan Airways”ни нуфузли хорижий компания бошқарувига бериш масаласи кўриб чиқилди", - дейилган хабарда. 

Ундан ташқари аэропортларни модернизация қилиш, Андижон, Бухоро, Урганч ва Қарши халқаро аэропортларини давлат-хусусий шерикликка бериш бўйича тендер эълон қилиниши белгиланди.

Мажлиснинг тўлиқ баёноти билан қуйида танишишингиз мумкин.

  

 

 

Асосий мавзулар