07:49 06 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Иқтисод
Ҳавола олиш
225 0 0

Қуёш, шамол ёки сув электр станцияларидан шахсий мақсадда фойдаланганда солиқ тўлаш талаб қилинмайди.

ТОШКЕНТ, 27 май - Sputnik. Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланувчилар қай ҳолларда солиқ тўлаши кераклигини Энергетика вазирлиги тушунтириб берди. 

2019 йил 21 майда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг "Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида"ги қонунига кўра: 

  • қайта тикланувчи энергия манбааларидан шахсий эҳтиёжлар учун фойдаланилган тақдирда - рухсат берувчи ҳужжатлар олиш ва солиқ тўлаш талаб этилмайди; 
  • қайта тикланувчи энергия манбааларидан сотиш учун энергия ишлаб чиқарилганда - бу тадбиркорликнинг янги тури ҳисобланади ва локал электр тармоқлари билан шартнома тузиш ва белгиланган тартибда солиқ тўлаш талаб этилади; 

Шунингдек, юқоридаги қонунга мувофиқ, фақат қайта тикланувчи энергиядан фойдалаётган фуқаролар, яъни мавжуд энергия тармоқларидан тўлиқ узилган тақдирда, жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғидан ва ер солиғидан уч йил муддатга озод қилинади. 

Ундан ташқари, 2019 йил 22 августда президентнинг ПҚ-4422-сонли қарорига мувофиқ, 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб жисмоний шахсларга қуёш фотоэлектр станциялари учун (3 млн. сўмдан ортиқ бўлмаган), қуёш сув иситгичлари учун (1,5 млн. сўмдан ортиқ бўлмаган), шунингдек, энергия тежамкор газ-горелкали қурилмалар учун эса (200 минг сўмдан ортиқ бўлмаган) сотиб олиш қийматининг учдан бир қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланишини назарда тутувчи тартиб жорий қилиниши белгиланган.

Шу билан бирга, Энергетика вазирлиги аҳолидан ижтимоий тармоқларда тарқалаётган (масалан, уйни ёритиш учун қуёш панелларидан фойдаланиш учун рухсат олиш ва солиқ тўлаш керак деган) айрим миш-мишларга ишонмасликни, аниқ маълумот учун вазирликка мурожаат қилишни сўрайди. 

 

Асосий мавзулар