03:27 09 Июл 2020
Эфир
  • RUB142.48
  • EUR11455.78
  • USD10184.73
Иқтисод
Ҳавола олиш
183 0 0

Ўзагротехсаноатхолдинг Қозоғистонда тракторлар, пахта териш машиналари, тиркамалар, роторли ўргичлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 май - Sputnik. "Ўзагротехсаноатхолдинг" AЖ Қозоғистоннинг "Orbis Kazakhstan" компанияси билан биргаликда Туркистон вилоятида Ўзбекистон қишлоқ хўжалик техникаларини Қозоғистонда йиғиш лойиҳаси доирасида инвестиция шартномаси ва йўл харитасини имзоладилар

Умумий инвестиция ҳажми 12 миллион доллар бўлган янги лойиҳа “Turkistan” саноат зонаси ҳудудидаги "Brownfield" ишлаб чиқариш майдончасида қишлоқ хўжалиги техникаларини йиғишни назарда тутган. 

Саноат зонаси ҳудудида 110 от кучига эга универсал-ҳайдов тракторлари, 80 от кучига эга пахта тракторлари, шунингдек, пахта териш машиналари, 4 тоннагача юк кўтарадиган трактор тиркамалари, роторли ўргич-майдалагичлар, пуркагичлар, пахта культиваторлари ҳамда 3 ва 4 корпусли плугларни ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

"Ўзагротехсаноатхолдинг" AЖ қозоғистонлик мутахассисларни ўқитиш ва малакасини ошириш, шунингдек техник ходимлар учун амалий машғулотларни ўтказиш ишларини амалга оширади.

Ўз навбатида, "Orbis Kazakhstan" компанияси Қозоғистон Республикасида қишлоқ хўжалиги техникаларини сотиш учун дилерлик ва хизмат кўрсатиш тармоғини ривожлантиришни режалаштирмоқда.

Асосий мавзулар