19:10 30 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Иқтисод
Ҳавола олиш
547 0 0

Маблағларни жалб қилиш учун қурувчи ва улушдор ўртасида шартнома тузилади ва белгиланган тартибда ҳисобга қўйилади.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Президент қарори билан уйларни улуш киритиш асосида қуриш тартиби белгиланди.

Қарорга мувофиқ, кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қуриш учун жисмоний ва юридик шахслар (улушдорлар)нинг маблағларини жалб қилиш фақат юридик шахс мақомига эга бўлган ва Улуш киритиш асосида қуриш учун маблағларни жалб этувчи қурувчиларнинг электрон рўйхатига киритилган қурувчилар томонидан амалга оширилади.

Маблағларни жалб қилиш учун қурувчи ва улушдор ўртасида шартнома тузилади ва белгиланган тартибда ҳисобга қўйилади.

Қурувчилар қурилиш-монтаж ишларини ўз кучи билан ёки қурилиш-пудрат ташкилотларини (бош пудратчини) жалб қилган ҳолда амалга ошириши мумкин. Бунда бош пудратчи қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш учун ишлар (хизматлар) қийматининг камида 30 фоизини ўз кучи билан бажариш шарти билан субпудрат ташкилотларини жалб қилиши мумкин.

Қарор билан Кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қуриш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низом талаблари у амалга киритилгунга қадар 2020 йилда қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисида хабарнома юборилган қурилиш мажмуаларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Қарор билан, шунингдек, Қурилиш вазирлиги марказий аппаратида Улуш киритиш асосида қурилиш бозорини ривожлантириш бўлими ташкил этилди.

Асосий мавзулар