03:35 09 Июл 2020
Эфир
  • RUB142.48
  • EUR11455.78
  • USD10184.73
Иқтисод
Ҳавола олиш
83 0 0

Март ойида нефт нархларининг пасайиши ОПЕК+ мамлакатлари на нефт қазиб олишни қисқартириш бўйича келишув параметрларини ўзгартириш тўғрисида, на уни узайтириш бўйича келиша олмаганидан кейин бошланди.

ТОШКЕНТ, 3 июн - Sputnik. Brent маркали нефтнинг бир баррели нархи 6 мартдан бери биринчи марта 40 доллардан ошди. Ўшанда (6 мартда-таҳр.) ОПЕК+ иштирокчилари ишлаб чиқаришни қисқартириш бўйича келишувни узайтира олмаганлари маълум бўлган эди.

РИА Новостининг Москва вақти билан соат 03:44даги савдолар маълумотларига асосланиб ёзишича, Лондоннинг ICE биржасида Шимолий денгиз Brent нефтининг фючерс нархи 1,14 фоизга ўсган ва бир баррель учун 40,08 долларни ташкил этган. Шу билан бирга, WTI нефтининг июль фючерслари 1,96 фоизгача, бир баррел учун 37,53 долларгача кўтарилган.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида ОПЕК+ мамлакатлари нефт қазиб олишни 2020 йил май-июнь ойларида кунига 9,7 миллион баррелга, йилнинг иккинчи ярмида 7,7 миллионга ва 2022 йил апрель охиригача 5,8 миллионга қисқартиришга келишиб олишди.

Асосий мавзулар