Ўзбекистон ва Сингапур эркин савдо тўғрисида битим тузишни режалаштирмоқда

© Sputnik / Марина Лысцева / Медиабанкка ўтишЗарубежные страны: Сингапур
Зарубежные страны: Сингапур - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Икки мамлакат ўртасида йўловчи ва юк қатновларини жадаллаштириш, шунингдек, юк ташиш оқимларини бошқариш ва авиакомпаниялар фаолиятини такомиллаштириш имконияти ҳам кўриб чиқилди.

ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Ўзбекистон ва Сингапур эркин савдо тўғрисида битим тузишни режалаштирмоқда. Ушбу масалани бош вазирнинг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков Сингапур бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Хэнк Сви Кит ва республиканинг савдо ва саноат катта давлат вазири Ко По Кун билан муҳокама қилди.

Учрашув видеоконцеренция тарзида бўлиб ўтди. Томонлар коронавирус пандемиясининг икки мамлакат иқтисодиётига салбий таъсирини камайтириш, шунингдек, сиёсий, савдо – иқтисодий, инвестициявий, транспорт ва маданий - гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболлари ва механизмларини муҳокама қилди.

Мусор на полигоне твердых бытовых отходов - Sputnik Ўзбекистон
Сингапур компанияси Тошкентда мусордан ўғит ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин

Музокаралар доирасида иштирокчилар Сингапур инвестициялари иштирокида Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳалар ҳолати, шунингдек, ахборот-коммуникация технологиялари, таълим ва соғлиқни сақлаш, фармацевтика ва транспорт инфратузилмаси соҳасидаги шерикликни янада кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди. Мавжуд лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш ва Ўзбекистонда бизнес юритиш учун Сингапурнинг янги компанияларини жалб этиш бўйича аниқ тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Инвестициявий ҳамкорликни фаоллаштириш мақсадида ҳамкорликнинг стратегик йўналишларини ривожлантириш ва иккала мамлакат ишбилармон доираларини ўзаро манфаатли ҳамкорликка ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга йўналтириш учун платформа – Ўзбекистон - Сингапур бизнес Кенгашини тузиш ғояси муҳокама қилинди.

“Икки мамлакатнинг манфаатдор компанияларини савдо шартномаларини ишлаб чиқишга жалб этиш орқали Сингапурга ўзбек мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб беришни йўлга қўйиш механизмлари атрофлича муҳокама этилди. Савдо айланмасини ошириш бўйича салмоқли салоҳиятни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон ва Сингапур ўртасида эркин савдо тўғрисидаги битимни тузиш имкониятларини ўрганиш бўйича қўшма ишларни фаоллаштириш таклиф этилди”, - дейилади Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабарида.

Икки мамлакат ўртасида йўловчи ва юк қатновларини жадаллаштириш, шунингдек, юк ташиш оқимларини бошқариш ва авиакомпаниялар фаолиятини такомиллаштириш бўйича етакчи Сингапур транспорт компаниялари тажрибасини ўрганиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.

Томонлар “Сингапур ҳамкорлик дастури” доирасида Ўзбекистон вазирликлари ва идоралари раҳбарияти учун малака ошириш ўқув курсларини ташкил этиш, “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш бўйича стратегик маслаҳатчилар сифатида сингапурлик экспертларни жалб қилиш, шунингдек, Наманган вилоятида Ижтимоий фанлар бўйича Сингапур университети филиалини очиш каби таълим салоҳиятини юксалтиришга қаратилган институционал ҳамкорлик истиқболларини алоҳида муҳокама қилишди.

Янгиликлар лентаси
0