13:38 09 Июл 2020
Эфир
  • RUB142.48
  • EUR11455.78
  • USD10184.73
Иқтисод
Ҳавола олиш
32520

ОГМК 2 йил ичида мис рудаси қолдиқларидан палладий ишлаб чиқаришнинг инновацион услубини йўлга қўйди.

ТОШКЕНТ, 29 июн - Sputnik. Олмалиқ кон-металлургия комбинатида илк бор юқори тозаликдаги 99,00% соф палладий кукунини олишга эришилди.

Тозаланган соф палладий кукуни ажратиб олиш учун 24 соат вақт 17 та жараённи босиб ўтиш керак бўлади. Олдин ушбу жараён учун 3 баравар кўп вақт 50дан зиёд операция талаб қилинар эди, дейилган хабарда. 

Комбинатда сўнгии 2 йил ичида ишлаб чиқилган янги услубга кўра, қимматбаҳо металл мис ишлаб чиқариш чиқинди шлам маҳсулотларининг қайта ишланган электролит эритмаларидан ажратиб олинади. Паст концентрацияли электролит эритмаларидан металлнинг 80 %гача  ажратиб олиш ОГМКнинг катта ютуғидир. 

Жаҳон бозорида палладий платинадан 7%га қиммат туради. Ушбу нодир металлдан асосан тиббиёт(стоматология), электроника, машинасозлик ва кимёвий ишлаб чиқариш тармоқларида кенг фойдаланилади.

Палладий дунёнинг атиги бир неча мамлакатда ишлаб чиқарилади. Ушбу саноатининг 40 % - ЖАР, Россия, Шимолий Америка ва Зимбабведа жойлашган. Палладийнинг асосий харидорлари эса - Япония, Хитой, Европа ва Шимолий Америка давлатларидир. 

Асосий мавзулар