13:47 09 Июл 2020
Эфир
  • RUB142.48
  • EUR11455.78
  • USD10184.73
Иқтисод
Ҳавола олиш
230 0 0

Ўзбекистонда цемент нархи ошишига қурилиш мавсумининг бошланиши, импорт камайиши ва биржада цемент харидорлари сони ошиши сабаб бўлган.

ТОШКЕНТ, 30 июн - Sputnik. Ўзбекистонда январ ойида 1 тонна цемент 500 мингдан сотилган бўлса, Июн ойига келиб цемент нархи 800 минг сўмга яқинлашди. Бу январ ойига нисбатан сезиларли даражада қиммат. "Ўзсоаноатқурилишматериаллари"  цемент нархи ошишига расман изоҳ берди. 

Уюшма хабарида айтилишига кўра, цемент нархи ошишига бир неча объектив сабаблар бор:

  • биринчи навбатда, қурилиш мавсумининг бошланиши, карантин чораларининг юмшатилиши натижасида қурилиш ишларининг фаоллашуви ва жадаллашуви; 
  • иккинчидан, республика цемент сотувчи корхоналари томонидан биржа савдосига қўйилаётган цемент миқдорининг 25%га камайиши; 
  • учинчидан, Ўзбекистонга импорт қилинаётган цемент ҳажмининг ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 баравар камайиши; 
  • тўртинчидан, биржада цемент харид қилишни истайдиган корхоналар сони 2 бараварга ошиши. Хусусан, январ ойида биржа савдоларида бир кунда ўртача 326 та корхона иштирок этган бўлса, июн ойига келиб уларнинг сони 692 тани ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган давр мобайнида биржа савдосига жами 4 075,0 минг тонна цемент қўйилган бўлиб, улардан 4 044,0 минг тоннаси, яъни 99,3 фоизи сотилди. Ўзбекистонда фаолият юритаётган 28 та цемент ишлаб чиқарувчи корхоналаридан 16 таси ўз маҳсулотларини биржа савдолари орқали реализация қилган.

Асосий мавзулар