16:41 26 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Иқтисод
Ҳавола олиш
113 0 0

Ушбу кўмак доирасида COVID-19 ҳақида маълумот берадиган мобиль иловалар ишлаб чиқарилади. Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари зарур шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланади.

ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Жанубий Корея ҳукумати Ўзбекистонда COVID-19 га қарши курашиш учун 5 миллион доллар миқдорида фавқулодда ёрдам кўрсатишга қарор қилди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар қилмоқда.

Ушбу дастурни тез фурсатларда амалга ошириш мақсадида Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОIСА)нинг Тошкентдаги ваколатхонаси билан Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзолаш режалаштирилган.

Ушбу кўмак доирасида COVID-19 тарқалишига қарши кураш, шу жумладан тиббий муассасаларни асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, кадрлар малакасини ошириш каби тадбирлар амалга оширилади.

Хусусан, тиббиёт соҳаси мутахассисларининг замонавий билим ва кўникмалари мустаҳкамланади. COVID-19 ҳақида маълумот берадиган мобиль иловалар ишлаб чиқилади. Шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари зарур шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланади.

Асосий мавзулар