08:11 08 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Иқтисод
Ҳавола олиш
82 0 0

Монополияга қарши курашиш қўмитаси қатор ташкилотлар, жумладан, “Ўзметкомбинат” “Ўзавторцветмет”ни эксклюзив ҳуқуқлар, имтиёзлар, преференциялардан маҳрум қилишни режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Монополияга қарши курашиш қўмитаси рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатадиган тадбиркорлик субъектларига бериладиган эксклюзив ҳуқуқлар, имтиёзлар, индивидуал солиқ ва божхона имтиёзларини бекор қилишга қаратилган қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Хусусан, “Ўзметкомбинат” AЖнинг қора металларни, “Ўзавторцветмет” AЖнинг рангли металларни, “Давлат белгиси” ДУКнинг турли хил қоғоз маҳсулотларини ишлаб чиқаришидаги монопол ҳолати ва эксклюзив ҳуқуқларини, “Ўзстандарт” Aгентлигига тегишли ўлчов воситаларини текшириш ва штрих-кодларни бериш бўйича корхоналари каби монополияларни бекор қилиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари муайян соҳаларда лойиҳалаш ишлари учун индивидуал дизайн институтлари, алоҳида давлат идораларига хизмат кўрсатадиган индивидуал суғурта компаниялари монопол ҳолатини бекор қилиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, бизнес учун тенг бўлмаган шарт-шароитларни, хусусан, “Ўзбекипаксаноат”, “Ўзёғмойсаноат”, “Ўзэлтехсаноат”, “Паррандасаноат”, “Ўзбекистонасаларичилари”, картошка ишлаб чиқарувчилар, “Ўзчармсаноат” каби турли бирлашмалар аъзоларига, “Халқ банк”, “Микрокредитбанк”, “Aгроэкспортбанк” тижорат банклари, индивидуал пахта ва тўқимачилик кластерларга бериладиган имтиёз ва преференцияларини бекор бўлиши кўзда тутилган.

Қонун лойиҳаси 16 июлга қадар муҳокама қилинади.

Асосий мавзулар