08:24 08 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Иқтисод
Ҳавола олиш
70 0 0

Ниқоблар, антибактериал ва бошқа дезинфекция воситалари сотиб олиш бўйича харажатлар фойда солиғи базасидан чегирилади - ДСҚ. 

ТОШКЕНТ, 6 июл - Sputnik. Пандемия шароитида корхоналар томонидан ўз ходимлари учун харид қилинган шахсий ҳимоя ниқоблари, антибактериал воситалар фойда солиғи олинадиган базадан чиқариб ташланади. Бу ҳақида Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

"Солиқ қўмитаси шунингдек Солиқ кодексининг 317-моддасининг 18-бандига мувофиқ, даромад олишга қаратилган фаолият билан боғлиқ бўлмаган харажатлар, агар қонун ҳужжатларига мувофиқ бундай харажатларни амалга ошириш мажбурияти солиқ тўловчининг зиммасига юклатилмаган бўлса, ушбу харажатлар чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади.

Ҳукумат қарорига кўра, пандемия шароитида корхона ва ташкилотларда карантин талабларига мос шароитлар яратиш белгиланган. Шу сабабли ҳодимлар учун ниқоблар, антибактериал ва бошқа дезинфекция воситалари сотиб олиш бўйича харажатлар фойда солиғи ҳисоб-китоб қилинганда солиқ базасидан чегирилади", - дейилган хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда бугунги кун ҳолатига коронавирус қайд этилган фуқаролар сони 10143 нафарга етди. Коронавирусдан соғайиб кетган фуқаролар сони 6584 кишини, даволанаётганлар 3524 кишини ташкил қилмоқда. Улардан 25 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда. Вафот этганлар сони 34 кишини ташкил қилмоқда. 

Асосий мавзулар