01:30 04 Август 2020
Эфир
  • RUB142.37
  • EUR11896.04
  • USD10207.69
Иқтисод
Ҳавола олиш
167 0 0

Иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш мақсадида, Ўзбекистонинг йирик корхоналарида энергия аудити ўтказилади.

ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Ўзбекистонда кўп энергия сарфлаётган йирик корхоналарда мажбурий энергоаудит ўтказиш механизми жорий этилади. Бу ҳақида президентнинг янги қарорида айтиб ўтилган.

Қарорга мувофиқ, ҳудудий электр тармоқлари корхоналари томонидан аҳоли ва корхналардан кичик ГЭС, шамол ва қуёш электр станциялари томонидан ўз эҳтиёжидан ортиқча миқдорда ишлаб чиқилган электр энергиясини кафолатланган тартибда белгиланган нархда сотиб олиш механизми йўлга қўйилади.

Иккинчидан, ёқилғи-энергетика йиллик истеъмоли 2 минг тонна шартли ёқилғи ҳажмига тенг бўлган ёки 1 минг тоннадан ортиқ мотор ёқилғиси бўлган корхоналар 2021-2022 йилларда мажбурий энергетик текшўирувдан ўтказилади.

Ушбу чоралар натижасида 2 йил ичда энергия самарадорлигини ошириш натижасида 3,3 миллиард кВт*соат электр энергияси, 2,6 миллиард метр куб табиий газ ва 16, 3 минг тонна нефт маҳсулотлари тежаш режелаштирилмоқда.

2020 - 2022 йиллар давомида энергия самарадорлиги ошириш керак бўлган 285 та йирик корхоналар рўйхати ушбу Қарорга илова қилинган. Улар орасида “Ўзбекнефтгаз”, “Ўзтрансгаз”, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” “Ўзбекгидроэнерго”, “Ўзкимёсаноат” “Навоий КМК”, “Олмалиқ КМК”, “Ўзавтосаноат”, “Ўздонмаҳсулот” ва бошқалар бор.

Ундан ташқари Энергетика вазирлиги таркибида бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергия жамлаш Жамғармаси ташкил қилинади.  

Жамғарма давлат улуши бўйича дивидендлар, нефт-газ ва электр энергетикаси корхоналарининг соф фойдасидан 5% ўтказмалар, оширилган тарифлар ва санкциялар суммасининг 20%, грантлар ва бошқа тўловлар ҳисобидан тўлдирилади.

Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадларга сарфланади:

  • кўп қаватли уйларда энергия самарадорлигини ошириш бўйича лойиҳалар тайёрлаш ва энергия аудитини ўтказиш,
  • энергия самарадорлиги бўйича мутахассислар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш,
  • қайта тикланувчи энергия манбаалари бўйича старт аплар ва корхоналар устав капиталини шакллантиришда иштирок этиш
  • Жамғарма ижро дирекциясини таъминлашб ходимларини тайёрлаш ва уларни моддий рағбатлантириш ва бошқа мақсадлар учун ишлатилади.

Президент қарорининг тўлиқ матни билан қуйида танишишингиз мумкин.

Асосий мавзулар