Ўзбекистон бу йил 18 та давлатга гилос экспорт қилди

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишУрожай черешни и вишни
Урожай черешни и вишни - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон 2020 йил 1 июль ҳолатига кўра жами 31,3 минг тонна гилос меваси экспорт қилган. Ўзбек гилоси Германия, Литва, Люксембург, Мўғулистон, Уммон, Корея ва Таиланд давлатларига ҳам экспорт қилинди.

ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Ўзбекистон 2020 йил 1 июль ҳолатига жами 31,3 минг тонна гилос меваси экспорт қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига қараганда 14,6 минг тоннага кўп. Бундан Давлат статистика қўмитасининг дастлабки маълумотлари дарак бермоқда.

Черешня - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек гилосининг биринчи партияси Россияга етказилди

Қарийб 61 миллион АҚШ долларига тенг бўлган гилос меваси 18 та хорижий мамлакат бозорларида сотилмоқда. Бугунги пандемия шароитида бу ижобий ҳолат.

Ушбу мамлакатлар орасида Қозоғистон 16,7 минг тонна (23 миллион АҚШ доллари), Россия 9,3 минг тонна (15,8 миллион АҚШ доллари), Қирғиз Республикаси 4,7 минг тонна (20 миллион АҚШ доллари) ва  Корея Республикасида 124,3 тонна (496,9 минг АҚШ доллари) билан юқори улушга эга бўлди.

Жорий йилда ўзбек гилоси Германия, Литва, Люксембург, Мўғулистон, Уммон, Корея ва Таиланд давлатларига ҳам экспорт қилинди.

Янгиликлар лентаси
0