Йил охирига қадар кадастр тўлиқ рақамлаштирилади - президент

Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда йил охирига қадар ер ҳисоби ва давлат кадастрларининг ахборот базасини ташкил қилиш, шаҳар ва қишлоқларда ернинг ҳақиқий қийматини аниқлаш ҳамда унинг бозорини шакллантириш вазифасини топширди.

ТОШКЕНТ, 22 июл - Sputnik. Ўзбекистонда ер ҳисоби ва кадастр базалари тўлиқ рақамлаштирилади. Бу ҳақида 21 июль куни президент иштирокида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида маълум бўлди.  

"Ер ҳисобини аниқ юритиш ва унинг ҳар бир қаричидан самарали фойдаланиш қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик, ишлаб чиқариш, қурилиш, геология каби кўплаб соҳалар учун жуда муҳим. Президент ушбу масалага ҳар доим алоҳида эътибор қаратиб келган", - дейилган хабарда. 

Лекин бугунги кунда ушбу соҳада кўплаб муаммолар тўпланиб қолган. Хусусан ер хатлови охирги марта 40 йил олдин ўтказилган, 140 та туман маъмурий чегаралари ҳозиргача аниқ эмас.

Пустые кресла - Sputnik Ўзбекистон
“Бу бошланиши”: кадастр тизимида 7 нафар раҳбар ишдан олинди

Иккинчидан, қишлоқ хўжалиги ерларини ажратиш тартиби 20 йил олдин қабул қилинган ва ҳозирги ислоҳотлар талабига жавоб бермайди. Буларнинг оқибатида соҳада талон-торожлик ва коррупция авж олган. 66 та туманда 150 минг гектар экин ери ўзбошимчалик билан эгаллангани, охирги икки йилда 122 нафар кадастр ходими жиноий жавобгар бўлгани бунинг далили.

Ундан ташқари “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси тизимидаги 27 % ходимлар мутахассислиги соҳага тўғри келмаслигини қайд этди.

Шунингдек, муайян тур кадастрлар тўлиқ шаклланмаган. Масалан, автомобиль йўллари кадастри 23 фоиз, маданий мерос объектлари 32 фоиз, қувурлар 32 фоиз, шаҳарсозлик кадастри 63 фоиз шакллангани ҳам айтиб ўтилди.

Ушбу  вазиятдан келиб чиққан ҳолда, Шавкат Мирзиёев қуйидаги вазифаларни қўйди: 

  • шаҳар ва қишлоқларда ернинг ҳақиқий қийматини аниқлаш ҳамда унинг бозорини шакллантириш;
  • йил охирирга қадар ер тури, контури, чегараси ва фойдаланувчиси ҳақидаги маълумотлар жамланган ахборот тизимини ишга тушириш. Бундан буён ер ажратиш тўғрисидаги қарор мазкур тизимга киритилсагина ҳақиқий ҳисобланади;
  • IT-технологияларни ривожлантириш бўйича Бош вазир маслаҳатчисига ишчи гуруҳ тузиб, кадастрлар базасини тўлиқ ишлаб чиқиш
  • ер майдонларидан самарали фойдаланиш, уларнинг мелиоратив ҳолатини мунтазам кузатиб бориш мақсдида доимий равишда космосуратлар олиш ва уларни ўрганиш. Бунинг учун сунъий йўлдош каналларини ижарага олиш;
  • қишлоқ хўжалиги ер балансини миллий геоахборот тизимида юритиш, ер майдонларини танлов ва аукцион асосида ажратиш тартибини жорий этиш, халқаро экспертлар ёрдамида ер тоифаларини оптималлаштириш; 
  • “Ергеодезкадастр” давлат қўмитасининг тупроқ сифатини баҳолаш, ерларни ривожлантириш, экинларни жойлаштириш билан боғлиқ вазифаларини, шунингдек, Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институтини Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтказиш таклифи билдирилди;
  • Жаҳон банкидан ажратилаётган 87 миллион доллар ҳисобидан мазкур институт фаолиятини ривожлантириш, лабораторияларини янгилаш муҳимлиги қайд этилди. Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги вазирлигига йил якунигача 10 минг гектар ер майдонининг тупроқ таҳлилини ва агротехнологик хариталарини тайёрлаш; 

Шунингдек, президент, ушбу соҳада мутахассислар етиштириш мақсадида Ўзбекистонда хорижий олий ўқув юрти филиалини ташкил қилиш, Италиянинг Пиза ҳамда Москва давлат геодезия ва картография университети билан ҳамкорлик ўрнатиш масаласини ҳам қўйди. 

Янгиликлар лентаси
0