Ўзбекистон ва Туркия пандемияга қарамай ўзаро савдони 5 млрд долларга етказишни тасдиқлади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев прибыл в Турцию с визитом
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев прибыл в Турцию с визитом - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугунги кунда ҳар икки мамлакат тегишли идораларининг эксперт ва мутахассислари томонидан ишлаб чиқилаётган имтиёзли савдо тўғрисидаги Битим лойиҳасини тасдиқлаш жараёнини тезлаштириш устувор аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди

ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Ўзбекистон ва Туркия пандемиянинг таъсирига қарамай, ўзаро савдо ҳажмини қисқа муддатда 5 млрд долларга етказишга келишиб олди. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаковнинг Туркия савдо вазири Рухсор Пекжан билан учрашувида маълум қилинди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабарига кўра, учрашув давомида ўзаро савдо муносабатларининг жорий суръатлари ҳамда ушбу йўналишда аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш орқали ўзаро савдо ҳажмини янада кўпайтириш истиқболлари юзасидан конструктив фикр алмашилди.

“Томонлар пандемиянинг таъсирига қарамай, ўзаро савдо ҳажмини қисқа муддатда 5 млрд долларга етказиш ниятларини тасдиқлашди. Шу нуқтаи назардан, бугунги кунда ҳар икки мамлакат тегишли идораларининг эксперт ва мутахассислари томонидан ишлаб чиқилаётган имтиёзли савдо тўғрисидаги Битим лойиҳасини тасдиқлаш жараёнини тезлаштириш устувор аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди”, - дейилган хабарда.

Шунингдек, савдо-иқтисодий соҳасидаги икки томонлама муносабатларни қамраб олувчи бошқа бир қатор долзарб масалалар, жумладан, ҳар икки мамлакат карантин хизматлари ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Грузовики на границе - Sputnik Ўзбекистон
Туркия ўзбек маҳсулотларининг тўсиқсиз транзити учун қулай шароит яратишни кўриб чиқади

Транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди: шу ўринда жорий йилнинг январь ойида Тошкент шаҳрида Қирғизистон, Туркманистон, Озарбайжон, Грузия ва Ўзбекистон темир йўл маъмуриятлари томонидан юк ташиш учун 50% дан 70% гача тариф чегирмаларини жорий этиш тўғрисидаги баён имзоланганлиги таъкидланди. Учрашув давомида Туркия томонига мамлакат темир йўл маъмуриятининг ушбу баёнга эҳтимолий қўшилиш масаласини кўриб чиқиш таклиф этилди.

Учрашув якунлари бўйича ҳамкорликнинг белгиланган йўналишлари доирасида келгусида биргаликда амалга ошириладиган ҳаракатлар режалаштирилиб, икки мамлакат ташқи иқтисодий идоралари даражасида ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштиришни яхшилаш бўйича келишувга эришилди.

Янгиликлар лентаси
0