01:19 26 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Иқтисод
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1162)
259 0 0

Ўзбекистон коронавирусга қарши кураш Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки ва Халқаро валюта жамғармасидан коронавирусга қарши курашиш учун 1 миллиард доллардан ортиқ кредит олган.

ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Халқаро ташкилот ва жамғармалар томонидан коронавирусга қарши курашиш учун Ўзбекистонга ажратилган кредитларнинг умумий ҳажми 1 миллиард доллардан ошди.

Молия вазирлиги маълумотларига кўра, Жаҳон банки томонидан Ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси (2-транш) юзасидан қўшимча молиялаштириш сифатида 200 миллион доллар миқдоридаги имтиёзли кредит 30 йил муддатга (шундан, 5 йил имтиёзли давр) 1,2 фоиз ўзгарувчан ставкада (6 ойлик либор + 0,88 фоиз ўзгарувчан спред) ажратилди.

Шу билан бирга, Халқаро валюта жамғармаси томонидан республика иқтисодиётига коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш мақсадида 375 миллион АҚШ доллари эквивалентида кредит маблағлари ажратилди.

Имтиёзли кредитлар ўз ичига 10 йил муддатга (шундан, 5 йил имтиёзли давр) 125 миллион АҚШ долларига тенг фоизсиз тезкор кредитлаш линияси ва 5 йил муддатга (шундан, 3 йил имтиёзли давр) 250 миллион АҚШ доллари 1,05 фоиз ўзгарувчан ставкадаги тезкор молиялаштириш инструментини олади.

Шунингдек, Осиё тараққиёт банки томонидан 500 миллион АҚШ доллари миқдоридаги бюджетни қўллаб-қувватлаш учун имтиёзли кредит 15 йилга (шундан, 3 йил имтиёзли) 0,84 фоиз ўзгарувчан ставкада (6 ойлик либор + 0,5 фоиз) ажратилди.

Таъкидланишича, Инқирозга қарши курашиш жамғармасига халқаро молиявий институтлардан жалб қилинган маблағларни президентнинг ҳамда ҳукуматнинг тегишли фармон, қарор ва кўрсатмаларига асосан ажратилмоқда.

Хабарда мазкур ажратилган маблағларнинг сарфи бўйича тегишли маълумотлар Молия вазирлиги томонидан мунтазам равишда эълон қилиниб келинаётгани қўшимча қилинган.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1162)

Асосий мавзулар