00:06 24 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB134.34
  • EUR12294.55
  • USD10390.93
Иқтисод
Ҳавола олиш
80 0 0

2020-2023 йилларда Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида нимстанция ва 220 кВ ва 500 кВ кучланишли ҳаво электр тармоқлари қурилади.

ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида электр энергияси таъминоти барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020-2023 йилларда Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида “Янги 500 кВ кучланишли “Ҳалқа” нимстанцияси ҳамда 220 кВ ва 500 кВ кучланишли ҳаво электр тармоқларини қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш белгиланди.

Лойиҳа доирасида қуввати 1 400 МВА бўлган 500/200/10 кВ кучланишли, йиллик электр энергиясини тақсимловчи замонавий энергия тежамкор нимстанция қурилиши, умумий узунлиги 410 км электр узатиш тармоқлари қурилиши кўзда тутилмоқда.

Қарорга кўра, лойиҳани амалга ошириш учун халқаро молия институтлари маблағлари жалб этилиши ҳамда лойиҳа доирасида халқаро тендер савдолари ўтказилиши белгиланди.

Асосий мавзулар