Қамчиқ довонида янги тоннел қурилади

© Sputnik / Дильшода РахматоваПеревал Камчик
Перевал Камчик - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Қамчиқ довонида янги тоннел қуриш бўйича тендер-лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тендер эълон қилиш муҳимлигини кўрсатиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik.  Шавкат Мирзиёев энергетика, транспорт, коммунал хўжалик ва тиббиёт соҳаларида давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш юзасидан тақдимот билан танишди. Унда Қамчиқ довонида янги тоннел қуриш вазифаси топширилди.

Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, транспорт ва логистика тармоғи соҳасида амалга оширилаётган ишлар умуман қониқарли эмас.

Автомобили в тоннеле - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда янги пуллик тоннеллар ва автомобил йўллари қурилиши режалаштирилмоқда

Соҳани ривожлантиришнинг кейинги даврида 27 миллиард доллар талаб этилиши маълум қилинди.

Мисол учун, бугунги кунда Қамчиқ довони орқали Тошкентдан Андижонга бориш учун тирбандликлар сабабли 5-6 соат вақт сарфланади, 22 минг автомобиль ўтади.

Бу кўрсаткич келгуси 5 йилда 40 мингга етади. “Тошкент-Андижон” пуллик автомобиль йўли ишга тушган тақдирда масофани босиб ўтиш 3 соатгача қисқаради, транспорт ҳаракати эса 70 фоизгача ошади.

“Шу боис давлатимиз раҳбари Қамчиқ довонида янги тоннел қуриш бўйича тендер-лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тендер эълон қилиш муҳимлигини кўрсатиб ўтди”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қамчиқ довонида муқобил тоннел қурилиши муҳокама қилингани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0