11:55 23 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Иқтисод
Ҳавола олиш
784 0 0

Барча ҳудудларда даволаш ўринлари ва тиббий ускуналар сони бир неча баробар кўпайтирилгани, тез тиббий ёрдам ва даволаш сифати яхшилангани натижасида охирги бир ҳафтада мамлакат бўйича коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи ошгани қайд этилди.

ТОШКЕНТ, 11 авг - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва аҳоли саломатлигини сақлаш масалалари муҳокама қилиш мавзусида ўтказилган йиғилишда Мирзиёев карантин талабларини юмшатиш муҳимлигини таъкидлади. Бу ҳақда президент матбуот-хизмати хабар бермоқда.

"Видеоконференцалоқа шаклида ўтган тадбир бошида давлатимиз раҳбари коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди. Хусусан, барча ҳудудларда даволаш ўринлари ва тиббий ускуналар сони бир неча баробар кўпайтирилгани, тез тиббий ёрдам ва даволаш сифати яхшилангани натижасида охирги бир ҳафтада мамлакатимиз бўйича коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи ошгани қайд этилди. Фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи ҳимоясини янада кучайтирган ҳолда, пандемия шароитида яшаш ва ишлашда давом этиш, карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш муҳимлиги таъкидланди", - дейилади хабарда.

Йиғилиш давомида мамлакатда экологик хавфсизликни таъминлаш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

Хусусан, Орол денгизининг қуриган тубида ўрмонзорлар барпо этилиб, Оролбўйидаги шаҳар ва туманларни ривожлантиришга қаратилган дастурлар жадал амалга оширилаётгани, атроф-муҳитни ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш бўйича изчил ишлар олиб борилаётгани, айниқса, ҳозирги пандемия шароитида бу масалалар янада долзарб аҳамият касб этиши таъкидланди.

 

Муҳокамада экологик назоратни кучайтириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Айрим заводлар ҳавога меъёрдан ортиқча ташланма чиқариб, атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатмоқда. Бундай ҳолатлар фуқароларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда.

Шу боис Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига ҳаво ифлосланишини тезкор таҳлил қиладиган мобил лабораториялар билан ҳар бир ҳудудни таъминлаш топшириғи берилди. Бош вазир ўринбосарига атроф-муҳитга юқори ва ўрта хавфли 240 та йирик саноат корхонасида замонавий локал тозалаш иншоотларини ўрнатиш ва мавжудларини модернизация қилиш бўйича дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Асосий мавзулар