18:54 30 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Иқтисод
Ҳавола олиш
67920

Монополияга қарши кураш қўмитаси UzAuto Motors компаниясига асоссиз оширилган автомобиллар нархларини 3-19 миллион сўмга туширишга кўрсатма берди.

ТОШКЕНТ, 19 авг - Sputnik. Ўзбекистон Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан “UzAuto Motors” АЖда ўтказилган текширув натижасида "Рақобат тўғрисидаги" қонунни бузиш ҳолати аниқланди. 

Қўмита махсус комиссиясининг текшируви натижасида компания ишлаб чиқарилаётган автомобиллар нархларини 10,29 % асосссиз равишда оширгани маълум бўлган.

Хусусан, 2020 йил март ойида компания автомобил нархларини шакллантиришда, хом-ашё ва материаллар, ёқилғи, энергетика ва меҳнат ресурслари учун ҳақиқатда амалга оширилмаган харажатларни киритган.  

Вазиятни батафсил ўрганган Махсус комиссия, 19 август куни “UzAuto Motors ” АЖга қуйидаги мажбурий кўрсатмаларни бажаришни буюрди

  • “Spark” автомобиллари нархини 3 - 3,5 млн. сўмга;
  • “Nexia 3” автомобиллари нархини 3,1 -3,7 млн. сўмга;
  • “Cobalt” автомобиллари нархини 4,4 - 10,5 млн. сўмга;
  • “Gentra” автомобиллари нархини 13,8 -19,8 млн. сўмга;
  • "Labo" ва “Damas” автомобиллари нархини 13 - 15,7 млн. сўмга камайтириш.

Ундан ташқари, Махсус комиссия ушбу йилнинг март ойидан буён автомобил харид қилган мижозларга харид қилинган автомобиллар нархида юқорида кўрсатилган маблағларни қайтаришга кўрсатма берди. 

 

Асосий мавзулар