13:04 31 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Иқтисод
Ҳавола олиш
174 0 0

Россия ва Ўзбекистон ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари сифатида - қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, қурилиш-йўлсозлик, машинасозлик, фармацевтика, рақамли технологиялар ва чакана савдо соҳаларини кўриб чиқмоқда.   

ТОШКЕНТ, 20 авг -  Sputnik. Кеча 19 август куни бўлиб ўтган учрашувда Россия саноат ва савдо вазири Денис Манутров ҳамда Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Россия ва Ўзбекистон орасида ҳамкорлик меморандумини имзолашди.

Ҳужжатнинг асосий мақсади – икки мамлакат орасида ўзаро манфаатли бўлган савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришдир. Меморандум икки давлат ишбилармон доиралари орасида учрашувлар ташкил қилиш, қўшма корхоналар ташкил қилиш, саноат ва савдо соҳаларида икки томонлама инвестицион лойиҳалар амалга ошиши учун қулай шароитлар яратишни назарда тутади. Ундан ташқари ҳужжат миллий қонунчилик, истиқболли савдо ва сармоявий лойиҳалар борасида икки томонлама ахборот алмашинувини назарда тутган.

Ушбу меморандумни амалга ошириш учун биз махсус ишчи гуруҳ – лойиҳа офиси ташкил қиламиз. Унинг фаолиятига савдо ва саноат соҳасида ишлаётган Россия ва Ўзбекистон ихтисослашган ташкилотлари вакиллари жалб этилиши мумкин бўлади, деди Денис Мантуров.  

Меморандум имзолашдан олдин Денис Мантуров ва Сардор Умурзаков икки томонлама учрашув ўтказиб, унда ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболли йўналишларини муҳокама қилишди. Улар орасида қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, қурилиш-йўлсозлик, машинасозлик, фармацевтика, рақамли технологиялар ва чакана савдо йўналишлари бор.   

Томонлар пан демия шароитига қарамасдан, 2020 йилнинг биринчи ярмида Россия ва Ўзбекистон савдо-иқтисодий ҳамкорлиги ижобий натижа кўрсатганини қайд этишди. Хусусан 2020 йилнинг январида савдо ҳажми 18%га, Россиянинг Ўзбекистонга экспорти эса 24,5га ўсганини қайд этишди.

 

Асосий мавзулар