03:28 24 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Иқтисод
Ҳавола олиш
Ўзбекистон ва ЕОИИ – интеграция истиқболлари (51)
93420

Дипломат таъкидлашича, кузатувчи мақоми Ўзбекистонга Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлган давлатлар билан келгусида яқинлашиш учун энг мақбул вариантни аниқлашга имкон беради.

ТОШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. Евросиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) кузатувчи мақоми Ўзбекистонга ташкилотдаги интеграция жараёнларини ичидан кузатишга имкон беради. Бу ҳақда Россиянинг республикадаги элчиси Владимир Тюрденев “Дунё” нашрига берган интервюсида айтди.

“Биз ўзбекистонлик шерикларнинг Евросиё иқтисодий иттифоқига ушбу босқичда кузатувчи-давлат сифатида қўшилиш истагини олқишлаймиз. Ишончим комилки, бу мақомга эга бўлиш Ўзбекистонга Евросиё интеграцияси жараёнини ичидан кузатишга имкон беради”, - деди Тюрденев.

Дипломатнинг таъкидлашича, кузатувчи мақоми Ўзбекистонга Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлган давлатлар билан келгусида яқинлашиш учун энг мақбул вариантни аниқлашга имкон беради.

ЕОИИ – 2015 йил 1 январдан бошлаш фаолият кўрсатувчи халқаро иқтисодий интеграция бирлашмаси. Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон - иттифоқ аъзолари.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойи бошида Олий мажлис сенаторлари Ўзбекистоннинг ЕОИИда "кузатувчи давлат" мақомида иштирок этиш таклифини маъқуллашганди. Бу масала бўйича Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарори қабул қилинди.

 

Мавзу:
Ўзбекистон ва ЕОИИ – интеграция истиқболлари (51)

Асосий мавзулар