Ўзбекистон ва Афғонистон электр энергиясини етказиб бериш бўйича битим имзолади

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишЛиния электропередач (ЛЭП)
Линия электропередач (ЛЭП) - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ва Афғонистоннинг "Da Afghanistan Breshna Sherkat" компанияси ўртасида 10 йил муддатга электр энергиясини етказиб бериш тўғрисида битим имзоланди.

ТОШКЕНТ, 29 авг - Sputnik. "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ва Афғонистоннинг "Da Afghanistan Breshna Sherkat" компанияси (DABS) ўртасида 10 йил муддатга электр энергиясини етказиб бериш тўғрисида битим имзоланди, деб хабар бермоқда Sputnik  Ўзбекистон мухбири.

Здание МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик: Ўзбекистон-АҚШ-Афғонистон йиғилиши бўлиб ўтди

Ҳужжат Афғонистон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Ханиф Атмар ташрифи доирасида имзоланган.

Шунингдек, икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт ва логистика ҳамкорлигининг долзарб масалалари, Афғонистонда энергетика, темир йўллар қурилиши, савдо ва инфратузилмани ривожлантириш соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинган.

"Сурхон – Пули-Хумри" электр узатиш линияси қурилишини жадаллаштириш, Халқаро автотранспорт бўйича битим лойиҳасини имзолашга тайёрлаш доирасида эксперт музокараларини ўтказиш масалалари кўриб чиқилган.

Подписание документов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон, Эрон ва Афғонистон транспорт соҳасида янги битим имзолаши кутилмоқда

Маълумот учун, "Сурхон – Пули-Хумри" электр узатиш линияси дастлабки қиймати 150 миллион доллар бўлади ва ундан 32 миллиони Ўзбекистон ичида амалга ошириладиган ишлар учун қолган 118 миллиони Афғонистонда бажариладиган ишларга сарфланади. Электр узатиш линияси узунлиги 260 километрни ташкил қилади, ундан 45 километри Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб, 215  километри – Афғонистон ҳудуди бўйлаб ўтади.

Лойиҳа ўзини қоплаш муддати – 12 йил, ўтказиш қуввати – 1000 МВт. Яъни ундан қўшни мамлакатга кунига 24 млн Вт/соат, йилига эса 6 милрд кВт/соат энергия етказиб бериш мумкин.  

Бугунги кунда Афғонистонда электр энергиясига жуда катта эҳтиёж мавжуд, Ўзбекистон бўлса – унинг асосий етказиб берувчисидир. Келажакда етказиб берилаётган энергия ҳажми ошиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Афғонистонга 2002 йилдан буён электр энергияси етказиб беради. 2002 йилда 62 млн кВт/соат бўлса 2018 йилда етказиб берилган энергия ҳажми – 2 млрд. кВт/соатга етди.

Янгиликлар лентаси
0