Йил бошидан буён инфляция неча фоизни ташкил этди

© AFP 2023 / Herbert Pfarrhofer / APAПокупатель с тележкой, наполненной продуктами в супермаркете в Австрии
Покупатель с тележкой, наполненной продуктами в супермаркете в Австрии  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2020 йилнинг январь-август ойлари давомида истеъмол бозоридаги нархлар ва тарифлар ўртача 4,8 фоизга кўтарилди.

ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Ўзбекистонда 2020 йил август якунига кўра йиллик даврда товарлар ва хизматлар нархларининг ўртача ўсиш суръати 11,7 фоизни ташкил этди. Ушбу рақамлар Давлат статистика қўмитаси тақдим этган ҳисоботда келтирилган.

“2020 йилнинг январь-август ойлари давомида истеъмол бозоридаги нархлар ва тарифлар ўртача 4,8 фоизга кўтарилди. Йиллик даврда (2019 йилнинг августига нисбатан) товарлар ва хизматлар нархларининг ўртача ўсиш суръати 11,7 фоизни ташкил этди”, - дейилган ҳисоботда.

Ўртача ойлик истеъмол нархлари индекси ўсиши ҳисоблаш натижаларига кўра, 2020 йилнинг январь-август ойлари давомида 0,6 фоизни, 2019 йилнинг шу даврида эса 1,0 фоизни ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг январь-август ойларида товарлар ва хизматлар ўртача 8,2 фоизга қимматлашган эди. Йиллик даражада бу кўрсатгич 16,5 фоизга ошган.

Янгиликлар лентаси
0