Валюта алмаштириш соддалаштирилди

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишПроверка долларов на подлинность
Проверка долларов на подлинность - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бундан буён валюта алмаштирганда жисмоний шахслардан паспорт нусхасни ва бошқа ҳужжатлар талаб қилиш нормалари қонунчиликдан чиқариб ташланди.

ТОШКЕНТ, 3 сен - Sputnik. Бундан буён Ўзбекистон ҳудудида валюта операциялари амалга оширишда жисмоний шахслар ва хўжалик субъектларидан ортиқча ҳужжатлар талаб қилинмайди. 

Бу ҳақида Ўзбекистон Марказий банки томонидан  тасдиқланган янги валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларида айтиб ўтилган. 2020 йил 1 сентябрдан кучга кирган янги қоидалар олдин амалда бўлган 5 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни умумлаштиради васоддалаштиради.

Янгиликлар, хусусан, қуйидагилардан иборрат:

  • жисмоний шахслар билан валюта операцияларини амалга оширишда улардан паспорт нусхаси талаб қилиш билан боғлиқ норма чиқариб ташланди;
  • банклар томонидан мижозлар билан валюта операцияларини амалга оширишда ортиқча вақт ва ҳужжатлар талаб этилиши билан боғлиқ нормалар бекор қилинди; 
  • хўжалик юритувчи субъектларнинг маблағларини конвертация қилиш жараёнлари ҳамда чет эл валютасини сотиб олиш учун тақдим этиладиган буюртмаларни банклар томонидан кўриб чиқиш тартиби соддалаштирилди;
    валюта биржаси савдоларида иштирок этиш учун мижознинг ҳисобварағида қатъий равишда маблағлар резерв қилиниши бўйича талаб бекор қилинди;
  • сотиб олинган маблағлардан фойдаланиш борасида қўшимча қулайликлар яратилди, хусусан, банк мижозларининг махсус валюта ҳисобварағига турли хил сабабларга кўра қайтиб тушган валюта маблағларидан такроран фойдаланиш имконияти яратилди;
  • Марказий банк томонидан айирбошлаш шохобчаларини рўйхатга олиш ва уларга гувоҳномалар бериш амалиёти бекор қилинди;
  • айирбошлаш операцияларини расмийлаштириш тартиби, валюта айирбошлаш шохобчаларида ходимлар сони, хавфсизлик талаблари, уларни мониторинг қилиш ва бошқа талаблар тижорат банклари томонидан мустақил белгиланади. 

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 19 майдаги ПФ–5997-сон Фармони билан 2020 йил 1 июлдан 2021 йил 1 январгача идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш тўхтатилган, бундан ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги, шунингдек унификация қилишни назарда тутувчи идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш мустасно.

Янгиликлар лентаси
0