18:23 30 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Иқтисод
Ҳавола олиш
119 0 0

Ўзбекистон ва Қирғизистон савдо, инвестиция, транспорт ҳамда саноат кооперацияси соҳасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олишди.

ТОШКЕНТ, 4 сен - Sputnik. Ўзбекистон ва Қирғизистон инвестиция, савдо ва транспорт соҳаларида ўзаро савдо ҳажмини 1миллиардга етказишади. Бу ҳақида 3 сентябр куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари С.Умурзаков ҳамда Қирғизистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Асрандиев ўртасида видеоконференция шаклида бўлиб ўтган музокараларда келишиб олинди.  

Музокараларда қайд этилишига кўра, сўнгги 3 йилда икки республика орасидаги савдо айланмаси қарийб беш баравар ўсиб, ўтган йилда 818,4 млн долларни ташкил этган.Томонлар пандемиянинг салбий таъсирини биргаликда бартараф этиб, ўзаро савдо ҳажмини 1 млрд долларга етказишга келишиб олишди. 

Ўзбекистон ва Қирғизистон икки мамлакат ўртасида инвестиция, савдо ва транспорт-логистика соҳаларида шерикликдан ташқари саноат кооперацияси соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишга қарор қилишди.

Транспорт соҳасида ўзаро ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ўтган йил якунлари бўйича икки мамлакат ўртасидаги темир йўл орқали юк ташиш ҳажми 10,7 фоизга ўсиб, 1,47 млн тоннани, автомобиль юк ташиш ҳажми эса 38,2 фоизга ўсиб, 1,49 млн тоннани ташкил этганлиги қайд этилди.

Томонлар юк ташишга сарфланадиган вақтнинг сезиларли даражада камайишига ва ташувчиларнинг транспорт харажатларини оптималлаштиришга имкон яратган “Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой” йўлаги бўйлаб мультимодаль юк ташишлари ишга туширилганлигини мамнуният билан таъкидладилар.

 

Асосий мавзулар