19:19 30 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Иқтисод
Ҳавола олиш
230 0 0

Ўрмон хўжалигини ривожлантириш - Ўзбекистоннинг иқтисодий, ижтимоий, экологик ҳамда туристик соҳаларининг ривожланишига олиб келади.

ТОШКЕНТ, 4 сен - Sputnik. Ўзбекистонда ўрмон хўжалигини ривожлантириш бўйича 10 йиллик дастур лойиҳасини такомиллаштирилади. Бу ҳақида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб  ўтган ўрмон хўжалигини ривожлантириш ислоҳотларига бағишланган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди.

Йиғилишда айтилишига кўра, ўрмон хўжалиги Ўзбекистон иқтисодиётида ва экологияни яхшилашда жуда муҳим ўрин тутади. Шунинг учун ушбу соҳага сўнгги йилларда алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Хусусан, ўрмон фонди ерлари 12 миллион гектарга етказилди, жумладан, Орол денгизининг 1,2 миллион гектар қуриган тубида ихота дарахтзорлари барпо этилди. Оборотдан чиқиб кетган 10 минг гектар ўрмон хўжалиги ерлари ўзлаштирилди, 5 ярим минг гектарда ёнғоқ, 4 минг гектарда озиқ-овқат экинлари ва доривор ўсимликлар плантациялари ташкил этилиб, 3 мингта янги иш ўрни яратилди. Ўрмон хўжаликларида биринчи маротаба 64 та биолаборатория ташкил этилган,- дейилган хабарда.

Шу билан бир вақтда, айни дамда самарали фойдаланилмайётган ерлар ҳам кўплиги қайд этилди. Хусусан Қоракўл, Ғиждувон, Шаҳрисабз, Китоб, Поп, Чортоқ, Нуробод, Қўшработ, Нурота, Бахмал, Фориш, Узун, Бойсун, Оҳангарон, Бекобод туманларида ўрмон хўжалигидаги ишлар танқид қилинди.

Ундан ташқари, пиллачилик озуқа базасини кўпайтириш мақсадида фермер хўжаликларида 2 минг гектар, келгуси йилда 2,5 минг гектарга тут кўчатлари экиш режалаштирилди.

Шунингдек, келгуси йили доривор ўсимликлар плантацияларини 5 минг гектарга етказиш ва ҳосилни 8 минг тоннагача ошириш зарурлиги айтилди. Ўтган йили ушбу плантациялар 2 минг гектарга етказилган эди. 

Ундан ташқри йиғилишда ўрмон хўжалиги соҳасидаги кадрлар малакасини ошириш, соҳага инвестициялар ва халқаро жамғармалар маблағларини жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Ўрмон хўжалигини ривожлантиришга қаратилган мажлиснинг батафсил баёноти билан қуйида танишинг. 

Асосий мавзулар