09:08 21 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Иқтисод
Ҳавола олиш
1056 0 0

Сал олдин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь раҳбари Александр Лукашенкога мамлакатга кузатувчи-мақомини тақдим этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш илтимоси билан мурожаат қилган эди.

ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси Ўзбекистонга ЕОИИда кузатувчи-давлат мақомини тақдим этиш масаласини кўриб чиқди, деб хабар қилмоқда ЕИК матбуот-хизмати.

ЕИК кенгаши йиғилиши 4 сентябр куни бўлиб ўтди. Кенгаш аъзолари Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг Ўзбекистонга ЕОИИ қошида кузатувчи-давлат мақомини бериш тўғрисидаги қарор лойиҳасини кўриб чиқдилар. Якуний қарор иттифоқ давлатлари раҳбарлари томонидан қабул қилинади.

Сал олдин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь раҳбари Александр Лукашенкога мамлакатга кузатувчи-мақомини тақдим этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш илтимоси билан мурожаат қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, май ойида Олий Мажлис сенати Ўзбекистоннинг ЕОИИда кузатувчи-давлат мақомида иштирок этиш қарорини тасдиқлаган эди.

Ўзбекистон сўнгги йилларда ЕОИИ давлатлари билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда. 2016-2019-йй республиканинг иттифоқ давлатлари билан ўзаро товар айланмаси 60 фоизга — яъни 8,4 миллиард долларга ошди.

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан ташқи савдо улуши 30 фоизни ташкил этади, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажми эса 75 фоиздан ошган.

ЕОИИ тўғрисидаги Шартноманинг 109-моддасига мувофиқ, кузатувчи давлат вакиллари, қарор қабул қилиш ҳуқуқисиз Иттифоқ органлари йиғилишларида таклифнома асосида қатнашишлари ва махфий характерга эга бўлмаган қабул қилинган ҳужжатларни олиш ҳуқуқига эгадирлар.

Асосий мавзулар