01:07 28 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Иқтисод
Ҳавола олиш
46830

Янги фармонга мувофиқ Ўзбекистон Кадастр қўмитаси Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига айланди ва айрим ваколатларидан маҳрум бўлди.

ТОШКЕНТ, 8 сен - Sputnik. Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига айлантирилди. Қўмитанинг айрим функциялари бошқа вазирликлар ихтиёрига ўтказилди. Бу ҳақида президентнинг янги фармонида айтиб ўтилган. 

1. Қишлоқ хўжалиги ерлари ва уларни мониторинг қилиш - Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтказилсин.

2. Кадастри қўмитаси негизида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги - Кадастр агентлиги ташкил этилсин.

3. Кадастр агентлигининг асосий вазифалари:

а) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш:

б) геодезия ва картографияга оид ишлар; 

в) давлат кадастрларини юритиш 

г) кўчмас мулк ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш;

д) соҳа учун кадрлар тайёрлаш.

Онлайн геопортал

Президент фармонида 2021 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда ер мулки ҳақида барча маълумотларга эга бўлган Онлайн геопортал ишга туширилиши кераклиги ҳам айтиб ўтилган. Хусусан: 

  • Геопорталга ер тури, контури, чегараси ва ҳуқуқ эгалари ҳақидаги барча маълумотлар киритилади. 
  • онлайн геопортал Миллий геоахборот тизимига интеграция қилинади;
  • ер баланси ва унинг ҳисоботи, туман (шаҳар) ер кадастри дафтари фақат Миллий геоахборот тизимида юритилади;
  • Давлат кадастрлари ягона тизими Миллий геоахборот тизимида шакллантирилади;
  • тегишли давлат кадастрлари маълумотлари Миллий геоахборот тизимига фақат телекоммуникация тармоқлари орқали тўғридан-тўғри тақдим этиб борилади.

Ўзбекистон президентининг "Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони билан батафсил қуйида танишинг.  

 

Асосий мавзулар