Ўзбекистонда Nike ва Adidas кроссовкалари ишлаб чиқарилади

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишФутбол
Футбол - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Марказий Осиё республикаларидан тери маҳсулотлари олиб келиниб Ўзбекистонда чуқур қайта ишланиб юқори қўшимча қийматга эга бўлган тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилади - Ўзчармсаноат. 

ТОШКЕНТ, 9 сен - Sputnik. Яқинда Ўзбекистонда бутун дунёга машҳур бўлган Nike ва Adidas брендлари маҳсулотлари ишлаб чиқарила бошланади, деб хабар қилди "Ўзчармсаноат" ассоциацияси раиси Фахриддин Бобоев, Review.uz нашри хабарига асосан. 

"Nike ва Adidas каби етакчи компаниялар билан бизнинг бозорга чиқиш ҳақида келишувимиз бор. Спорт пойабзалларини  ишлаб чиқариш Андижон вилоятида йўлга қўйилади. SinoInternational МЧЖ қўшма корхонаси заводида аутсорсинг асосида таниқли бренд номи остида ҳар йили 3 миллион жуфт оёқ кийими ишлаб чиқариш режалаштирилган", - деди Бобоев.

Ундан ташқари Ўзбекистонни бутун Марказий Осиё ишлаб чиқариш хабига айлантириш режамиз ҳам бор: қўшни республикаларда тери маҳсулотлари хом ашёси олиб келинади. Бу ерда улар чуқур қайта ишланиб юқори қўшимча қийматга эга бўлган тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилади. 

Маълумот учун, 2020 йил якунида тери маҳсулотлари ишлаб чиқариш 2019йилга кўра 1,3 баробар ошган, оёқ кийимлар ишлаб чиқариш ҳажми ҳам 1,3 баравар, кожгалантерея маҳсулотлари ҳажми 1,2 баравар ошган. 

Янгиликлар лентаси
0