"Ўзбекозиқовқатхолдинг" тугатилади - президент қарори

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишМеждународная выставка продуктов питания "Продэкспо-2015"
Международная выставка продуктов питания Продэкспо-2015 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Ўзбекозиқовқатхолдинг" тугатилиб, унинг ўрнига Қишлоқ хўжалик вазирлигида Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бош бошқармаси ташкил этилади.

ТОШКЕНТ, 9 сен - Sputnik. “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК тугатилиб унинг ўрнига Қишлоқ хўжалиги вазирлиги таркибида бошқарма ташкил этилди. "Халқ сўзи" нашри хабарига асосан

Бу ҳақида Шавкат Мирзиёевнинг “Республика озиқ-овқат саноатини жадал ривожлантириш ҳамда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлақонли таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида айтиб ўтилган.

Президент қарорига асосан "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ўрнига Қишлоқ хўжалик вазирлигида Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бош бошқармаси ташкил этилади. Бошқарма 12 та штат бирлигидан иборат бўлади.

Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосар - Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи лавозими жорий этилади.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” 2016 йилда ташкил этилган эди. Бугунги кунда компания таркибига 190 га яқин мева-сабзавот, гўшт ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш, озиқ-овқат, консерва, ўсимлик ёғлари, маргарин, шакар, минерал сувлар, таъм ва қандолатчилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар киради. 

 

Янгиликлар лентаси
0