12:59 29 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Иқтисод
Ҳавола олиш
182 0 0

Қурилиш ишларини шу йил охиригача бошлаб юбориш, ҳамда қурилиш бошланганидан сўнг 12 ойдан кечиктирмай тайёр объектни ишга тушириш режалаштирилган

ТОШКЕНТ, 12 сен - Sputnik. Туркия Cengiz Enerji энергетика компанияси 2022 йилга келиб Тошкент вилоятида ИЭС қуради, деб хабар бермоқда Ташқи савдо ва инвестициялар вазирлиги матбуот-хизмати.

"Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Туркиянинг Cengiz Enerji энергетика компанияси билан ўтказилган музокаралар давомида Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган иссиқлик электр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида долзарб масалалар муҳокама қилинди", - дейилади хабарда.

Ушбу келишув Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг жорий йилнинг июль ойида Туркияга амалга оширилган ташрифи давомида эришилган, деб қўшимча қилинган хабарда.

ИЭС қурилиши учун 150 млн долларгача бўлган миқдорда Туркиянинг тўғридан-тўғри инвестициялари жалб қилинади.

Қурилиш пайтида 500 янги иш ўринлари ва ИЭСдан фойдаланиш вақтида 100 иш ўринлари яратилади, йилига 2 миллиард кВт.с миқдорида арзон электр энергиясини ишлаб чиқарилади.

Бу, ўз навбатида, республика энергия балансини диверсификация қилиш ва электроэнергия ишлаб чиқаришга сарфланадиган табиий газ истеъмолини сезиларли даражада камайтириш учун имкониятлар яратиши қайд этилган.

Учрашув якунлари бўйича Cengiz Enerji ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ўртасида Инвестицион битим, шунингдек, "Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари" АЖ билан турк компаниясидан 25 йил муддатга электр энергиясини сотиб олиш бўйича Битим имзоланган.

Қурилиш ишларини шу йил охиригача бошлаб юбориш, ҳамда қурилиш бошланганидан сўнг 12 ойдан кечиктирмай тайёр объектни ишга тушириш режалаштирилган.

Асосий мавзулар