22:40 18 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB137.65
  • EUR12194.82
  • USD10295.33
Иқтисод
Ҳавола олиш
36410

Ми-35М транспорт ва жанговар вертолёти зирҳли техникаларни йўқ қилиш ва қуруқликдаги кучлар бўлинмаларини зарба бериш томондан қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган.

ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Россия Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига яна тўртта Ми-35М транспорт ва жанговар вертолётини етказиб берди. Бу ҳақда РИА Новости манбасига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Аммо манба қолган техникаларни етказиб бериш жадвалига аниқлик кирита олмаган.

Ми-35М транспорт ва жанговар вертолёти зирҳли техникаларни йўқ қилиш ва қуруқликдаги кучлар бўлинмаларини зарба бериш томондан қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган. Замонавий юқори аниқликдаги қурол-аслаҳалар билан жиҳозланган ва турли об-ҳаво шароитида жанговар вазифаларни бажаришга қодир. Ми-35М вертолётларида ҳарбий хизматчилар ва техникани ташиш мумкин.

Россия ва Ўзбекистон мудофаа вазирликлари келишувларига асосан икки йил давомида Ўзбекистонда умумий ҳисобда 12 та Ми-35М ҳарбий-транспорт вертолётларини етказиб берилиши керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Ўзбекистонга Ми-35М ҳарбий вертолётларни етказиб беришни бошлагани хабар қилинган эди.

Асосий мавзулар