Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиши 2020 йилда секинлашади – ОТБ прогнози

© Sputnik / СтрингерСимволика "Азиатского банка развития"
Символика Азиатского банка развития - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2020 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсишини 0,5% даражасида прогноз қилмоқда ва бу июнь ойидаги 1,5% даражасидаги прогнозга нисбатан пасайишдир.

ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Осиё тараққиёт банки (ОТБ) томонидан эълон қилинган янги ҳисоботга кўра COVID-19 пандемияси, талабнинг сустлиги, саноат ишлаб чиқариши ва хизматлар соҳасидаги пасайиш натижасида бу йил Ўзбекистондаги иқтисодий ўсишнинг янада пасайиши кутилмоқда.

2020 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсишини 0,5% даражасида прогноз қилмоқда ва бу июнь ойидаги 1,5% даражасидаги прогнозга нисбатан пасайишдир. Бироқ, 2021 йилда ЯИМ 6,5% гача кўтарилиши кутилмоқда ва бу прогноз бу йил олдинроқ қилинган прогнозга мос келади.

“Бизнинг ҳисоботимизда бу йил ўсишнинг пасайишини тахмин қилинаётган бўлса-да, хизматлар ва саноат соҳаларида кутилаётган ўсиш натижасида 2021 йилда қайта тикланиш кутилмоқда”,- дейди ОТБнинг Ўзбекистондаги Доимий ваколатхонаси раҳбари Синди Малвичини.

Дорожная техника на строительстве трассы - Sputnik Ўзбекистон
ОТБ Ўзбекистонга автомагистралларни реконструкция қилиш учун 274,2 млн $ ажратди

Банкнинг инфляция прогнозлари ўзгаришсиз қолмоқда — 2020 йилда 13% ва 2021 йилда 10%. Пандемия билан боғлиқ узилишлар 2020 йилнинг дастлабки 7 ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг инфляциясини оширди, бироқ бу даврда бошқа товар ва хизматлар нархлари инфляцияси секинлашди. Шу билан бирга, олдинги йилга нисбатан Ўзбекистон сўмининг АҚШ долларига нисбатан қадрсизланиши 2019 йилнинг биринчи ярмидаги 2,5%дан бу йил 6,7%гача кўтарилди.

Саёҳат чекловлари ва Россиядаги заифлик туфайли пул ўтказмаларининг қисқариши ва табиий газ ва мисга бўлган талабнинг ва нархларнинг пасайиши сабабли товарларнинг экспорти 19,7% га пасайиши натижасида Ўзбекистоннинг жорий ҳисоб дефицити 2020 йилнинг биринчи ярмида ЯИМнинг 7,7%га ўсди, ва ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 6,8% ташкил этди.

Таъминот занжиридаги узилишлар товарлар импортининг 14,1%га қисқаришига олиб келди ва қурилиш ва саноат моллари импортида сезиларли пасайиш кузатилди. Хизматлар экспорти 38,6%га, импорти эса 28,4%га пасайди. Экспорт ва пул ўтказмаларидаги заифлик давом этиётган шароитда банк жорий ҳисоб дефицитининг 2020 йилда ошишини ва 2021 йилда экспорт ва пул ўтказмаларининг тикланиши натижасида қисқаришини прогноз қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳон банки Ўзбекистон ЯИМ ўсиши бўйича прогнозини 1,6 фоиздан 1,5 фоизгача пасайтиргани хабар қилинган эди. Шу билан бирга, мамлакат минтақада иқтисодиёти ўсишда давом этадиган ягона давлат бўлиб қолади.

Янгиликлар лентаси
0