Ўзбекистон ва Россия 5,8 млрд долларлик 104 та лойиҳа устида ишламоқда

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишКупюры американских долларов
Купюры американских долларов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айни пайтда саноат кооперацияси соҳасида 5,8 млрд доллар миқдорида 104 та инвестиция лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия 5,8 млрд доллар миқдорида 104 та инвестиция лойиҳаси устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабар қилмоқда.

Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзаков Россия ҳукумати раисининг ўринбосари Алексей Оверчук билан икки мамлакат инвестициявий ҳамкорлигининг истиқболи ва савдо алоқаларини муҳокама қилди.

“Айни пайтда саноат кооперацияси соҳасида 5,8 млрд доллар миқдорида 104 та инвестиция лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда”, - дейилган хабарда.

Қўшма лойиҳалар кейинчалик учинчи мамлакат бозорларига сотилиши учун қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этишга қаратилган.

Президент Республики Узбекистан принял заместителя председателя правительства Российской Федерации - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон-Россия муносабатлари янги мазмун билан тўлдирилади

Вазирлик маълумотларига кўра, жорий йилнинг саккиз ойи давомида 209 қўшма корхона ташкил этилди ва Россия капитали иштирокидаги Ўзбекистондаги корхоналарнинг умумий сони сўнгги уч йил ичида икки бараварга кўпайиб 2 мингтадан ошди.

Томонлар имзоланиши икки мамлакат ўртасида товар айланмасини ошириш учун қулай шароит шакллантиришга имкон яратадиган бир қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар келишувини жадаллаштириш механизмларини кўриб чиқишди.

Жумладан, Минтақалараро ҳамкорликнинг II Форуми, ХҲЮК ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Кўргазма-маданий марказининг очилиши, Москвада “Made in Uzbekistan” Миллий кўргазмаси, Таълим форуми ва Медиафорум ташкил этилишининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлиги ва бу борадаги фаол икки томонлама муносабатларни давом эттириш юзасидан конструктив фикр алмашилди.

Янгиликлар лентаси
0