Тошкентда гидроэнергетика бўйича йирик халқаро анжуман бўлиб ўтади

© Sputnik / Игорь Агеенко / Медиабанкка ўтишПлотина ГЭС на реке
Плотина ГЭС на реке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2021 йилнинг февралида бўлиб ўтадиган анжуманда асосан Ўрта Осиё, Каспий бўйи давлатлари вакиллари иштирок этиши режалаштирилган. Шунингдек 150 дан ортиқ давлатлар вакиллари ҳам келиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 17 сен - Sputnik. Ўзбекистонда келгуси йил гидроэнергетика соҳасига боғишланган йирик халқаро анжуман бўлиб ўтади. Бу ҳақида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ Ахборот хизмати хабар қилмоқда. 

“Гидроэнергетика. Марказий Осиё ва Каспий” бешинчи халқаро анжумани ва кўргазмаси 2021 йилнинг 17-18 февраль кунлари Тошкент шаҳрида ташкил этилиши режалаштирилган, - дейилган хабарда. 

Хабарда айтилишига кўра, ушбу тадбир Ўзбекистонда гидроэнергетика йўналишида илк маротаба ташкил этиладиган йирик халқаро анжуман бўлади. Унда 150 дан ортиқ давлатлар вакиллари иштирок этиши кўзда тутилмоқда.

Анжуманнинг асосий иштирокчилари эса – Марказий Осиё ва Каспий минтақалари вакиллари – Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Эрон, Арманистон, Россия, Грузия, Туркия давлатлари бўлиши кутилмоқда.

Анжуман доирасида қуйидаги йўналишлар бўйича ахборот алмашинувини йўлга қўйиш режалаштирилган:

  • янги йирик ва ўрта гидроэлектр станцияларини қуриш тажрибалари;
  • мавжуд ГЭСларни модернизация қилиш борасидаги амалий ишлар;
  • кичик ва микро ГЭСларни қуриш;
  • ишлаётган гидроэлектр станцияларни рақамлаштириш;
  • ГЭС ускуналарини модернизация қилиш ва техник қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқариш активларини самарали бошқариш тизимлари;
  • ГЭСларни рақамлаштириш ва автоматлаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва оптималлаштириш;
  • Объектларни диагностика қилиш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш;
  • ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва бошқалар.

Тадбир олдидан Ўзбекгидроэнерго томонидан онлайн учрашув - вебинар ташкил этилди. Унда ушбу тадбирга олиб борилаётган тайёргарлик ишлари ҳамда соҳада олиб борилаётган инвестициявий лойиҳалар тўғрисида маълумот берди. Вебинарда, шунингдек, гидроэнергетика тармоғини ислоҳ қилиш давлат томонидан қўллаб-қувватланиши ҳамда соҳанинг янги истиқболли лойиҳалари ҳақида сўз борди.

 

Янгиликлар лентаси
0