05:08 20 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB137.65
  • EUR12194.82
  • USD10295.33
Иқтисод
Ҳавола олиш
207 0 0

Автобензининг сотувчиси сифатида "Nara-Komfort Servis" МЧЖ иштирок этмоқда. Бошланғич нархи 100 килограмми учун 600 минг сўмни ташкил этади.

ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг биржа савдоларига илк бор Туркманистонда ишлаб чиқарилган импорт қилинган ECO-93 бензини қўйила бошланди.

“Автобензининг сотувчиси сифатида "Nara-Komfort Servis" МЧЖ иштирок этмоқда. Товарни етказиб бериш шартлари – EXW сотувчи омборидан олиб кетиш. Янги биржа товарининг бошланғич нархи маҳсулотнинг 100 килограмми учун 600 минг сўмни ташкил этади”, - дейилган миллий биржа хабарида.

Бир тонна бензин ўртача 1293-1370 литрни ташкил этади.

Биржа савдоларида иштирок этиш учун ЎзРТХБ” АЖ да онлайн аккредитациядан ўтиш ва биржанинг брокери билан шартнома тузиш лозим.

ЕСO-93 автобензини Туркманистонда 2019 йилдан буён ишлаб чиқарилади. ЕСO-93 автобензинидан фойдаланилганда зарарли чиқиндилар миқдори – олтингугурт оксиди 50 баробар, азот оксиди – 5 баробар, углерод оксиди – 2 баробар, углеводород 20 фоизгача камаяди.

Асосий мавзулар