11:49 21 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB137.65
  • EUR12194.82
  • USD10295.33
Иқтисод
Ҳавола олиш
852 0 0

Дастлабки босқичда йирик узелли жамлаш технологияси асосида йилига 3000 дона автомобил ишлаб чиқарилади. Кейинчалик ҳажм оширилади.

ТОШКЕНТ, 17 сен - Sputnik. Россиянинг "ГАЗ гуруҳи" 2021йилда Ўзбекистонда енгил тижорат автомобиллари ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида Россия саноат ва савдо вазири ўринбосари Алексей Груздев бугун Тошкентда Россиянинг РЭБ.РФ корпорацияси билан бўлиб ўтган бизнес-миссияси доирасида хабар қилди. 

"ГАЗ Гуруҳи" Ўзбекистонда енгил тижорат техникаси ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга қарор қилди. Биз ушбу лойиҳа келгуси йилдан ишга тушади деб умид қиламиз", - деди Груздев бизнес-миссия доирасида бўлиб ўтган давра суҳбатида.

Груздев айтишига, айни дамда корхонада йирик узелли ишлаб чиқариш жараёнини йўлга қўйиш ишлари кетмоқда. Биринчи босқичда йилига 3000та автомобил ишлаб чиқарилади, кейинчалик корхона қуввати оширилади.

Ўзбекистоннинг "KRANTAS" МЧЖ Россия корхонасининг ҳамкори сифатида лойиҳада иштирок этади. 

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Фольксваген ҳамда Киа Моторс компанияларининг Россиядаги офислари Ўзбекистонда VW Caddy ҳамда Kia k5 ва бошқа автомобилларни ишлаб чиқаришни йўлган қўйишни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эди.  

Асосий мавзулар