01:11 01 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Иқтисод
Ҳавола олиш
77 0 0

Халқаро фитосанитария талабига мувофиқ етиштирилган ва қадоқланган мева сабзавотларни 3-4 баравар қиммат сотиш мумкин.

ТОШКЕНТ, 22 сен - Sputnik. Кеча, 21 сентябр куни президентШавкат Мирзиёев ҳузурида ўсимликлар карантини соҳасидаги ислоҳотларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ўсимликлар карантини соҳасидаги ислоҳотлар натижадорлиги таҳлил қилинди. 

Йиғилишда қайд этилишига кўра, Ўзбекистонда келгуси йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажмини 5 миллиард долларга етказиш мўлжалланган.

Етиштирилган маҳсулотлар учун тобора кўпроқ бозорларни очиш, уларни янги бозорларда 3-4 барвар қимматга сотиш учун - маҳсулотларни халқаро фитосанитария талабларига асосан етиштириш қа қадоқлаш талаб қилинади. 

Ушбу ишларни амалга ошириш мақсадида маҳсулот етиштирувчи, қадоқловчи ва экспорт қилувчи ҳар бир корхонага карантин инспекторларини бириктириш бўйича кўрсатма берилди.

Шунингдек соҳанинг илмий салоҳиятини ошириш, халқаро сертификация тизимини татбиқ этиш учун президент томонидан Фитосанитария бўйича йирик илмий марказ ташкил этиш таклифи киритилди.

Фан билан амалиёт уйғунлигини таъминлаш, экспортчи корхоналар мутахассисларига халқаро фитосанитар талабларни тушунтириш бўйича топшириқлар берилди. Шунингдек, Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиалларида ҳам халқаро фитосанитария талаблари ўқитилиши таъкидланди.

Хабарда айтилишига кўра, бугун ушбу соҳада хусусий сектор иштирокида ўсимликлар 205 та клиникаси, 690 та биолаборатория мавжуд. Сифат ва рақобатни таъминлаш мақсадида бундай хусусий клиника ва биолабораторияларни кўпайтириш лозимлиги таъкидланди.

Ўсимликлар карантини давлат инспекциясига 1 декабрга қадар ўз маълумотлар базасини божхона органларининг “Ягона дарча” электрон тизимига тўлиқ интеграция қилиш вазифаси қўйилди.

Маълумот учун, бугунги кунда Ўзбекистон 19 давлатга 78 хил маҳсулотни экспорт қилиш учун рухсатномасини олган. Сертификация учун ўнлаб қоғоз ҳужжатлар ўрнига ягона электрон тизим жорий этилиб, экспортчиларнинг аризаларини кўриб чиқиш муддати 10 кундан 1 кунга туширилган.

Асосий мавзулар