13:17 21 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Иқтисод
Ҳавола олиш
160 0 0

Банк Директорлар кенгаши куз-қиш даврида Ўзбекистон энергия ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида ушбу лойиҳани маъқуллаган.

ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) “Иссиқлик электр станциялари” АЖни 88,6 млн евро миқдорида молиялаштиришни маъқуллади. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаковнинг банк президенти вазифасини бажарувчи Юрген Ригтеринк билан музокараларида маълум қилинди.

Банк Директорлар кенгаши томонидан куз-қиш даврида Ўзбекистон энергия ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида “Иссиқлик электростанциялари” АЖ 88,6 млн евро миқдорида молиялаштирилишини маъқуллаган.

Шунингдек, ЕТТБ "Масдар" (БАА)нинг “Навоий вилояти Кармана туманида 100 МВт қувватга эга фотоэлектр станциясини қуриш” лойиҳасидаги тўғридан-тўғри инвестициялари амирлик компаниясига 60,0 млн доллар миқдорида маблағ ажратиш орқали қўллаб-қувватланиши билдирилди.

Видеоконференция давомида томонлар энергетика, соғлиқни сақлаш ва инфратузилмани ривожлантириш соҳаларида Ўзбекистонда давлат хусусий шериклик шартларига асосланган истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун инвестицияларни жалб қилиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.

Банкнинг кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш дастурини кенгайтиришга тайёрлиги таъкидланди.

Асосий мавзулар