Сукук қимматли қоғозлари: президент қарори тайёрланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ислом молиялаштириш тамойиллари асосида қимматли қоғозларни жорий этишга доир президент қарори лойиҳаси тайёрланди.

ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. “Ислом молиялаштириш тамойиллари асосида қимматли қоғозларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” президент қарори лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.

Макет строящегося в Ташкенте Центра исламской цивилизации - Sputnik Ўзбекистон
Ўхшаши бўлмайди: Ислом цивилизацияси маркази итальян биллурлари билан безатилади

“Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитасининг:

ислом молиялаштириш тамойиллари асосида қимматли қоғозларни жорий этиш ҳамда назорат остидаги мол-мулк ва мулкий ҳуқуқларга нисбатан иқтисодий назорат ҳуқуқини баҳолаш ва сотиш (бошқага ўтказиш) имкониятини яратадиган бенефициар мулк ҳуқуқини белгилаш ва сотиш (бошқага ўтказиш) соҳасида инглиз ҳуқуқи меъёрларини қўллаш учун республикада керакли инфратузилма яратиш;

Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ислом молиялаштириш тамойиллари асосида қимматли қоғозларни чиқариш, жойлаштириш ва муомалага чиқаришни тартибга солувчи ваколатли давлат органи сифатида белгилаш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлар бўйича қўмитаси сукук қимматли қоғозлари чиқарилишининг ислом молиялаштириш тамойилларига мувофиқлигини тасдиқловчи ваколатли орган сифатида белгилаш тўғрисидаги таклифларига розилик берсилсин”, - дейилган ҳужжатда.

Сукук қимматли қоғозлари – ислом молиялаштириш тамойилларига асосан чиқарилган, мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи ва мулк ҳамда мулкий ҳуқуқдан фойдаланиш ва (ёки) улардан фойдаланишдан олинадиган даромадлар, ушбу қимматли қоғозлар молиялаштирилиши мақсадида чиқарилган маълум лойиҳалар хизматлари ёки мол-мулкига бўлган бўлинмас ҳуқуқни тасдиқловчи эмиссиявий қимматли қоғозлар.

Госкорпорация ВЭБ.РФ и узбекско-российское СП Kаmaz Asia Leasing в рамках бизнес-миссии госкорпорации в Узбекистан подписали кредитный договор по финансированию - Sputnik Ўзбекистон
Миллий банк Россия банклараро ахборот алмашув тизимига қўшилди

Лойиҳада ёзилишича, сукук қимматли қоғозлари ҳисобига молиялаштириш ссуда фоизи йўқлигини назарда тутиб, сукук қимматли қоғозларини харид қиладиган инвесторларнинг молиялаштирилаётган тадбирнинг даромади эвазига кафолатланмаган даромад олишларини назарда тутади.

Сукук қимматли қоғозларининг чиқарилиши махсус молиявий компанияни ташкил этиш ва қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиларининг хорижий ва маҳаллий майдончаларида махсус молиявий компания (кейинги ўринларда – эмитент) эмиссияси орқали, иккита – таъминланган (asset-backed) ва таъминланмаган (мол-мулк асосидаги (asset-based) усулда амалга оширилади.

Сукук ижара қимматли қоғозлари (сукук ал ижара)ни чиқаришда оригинатор мол-мулкка бўлган бенефициар мулк ҳуқуқи (иқтисодий назорат ҳуқуқи)ни жалб этилаётган молия эвазига ижара қимматли қоғозлари (сукук ал ижара)нинг қайта сотиб олиш муддатига бенефициар мулк ҳуқуқи (иқтисодий назорат ҳуқуқи)ни кейинчалик қайта молиявий ижарага олиш билан сотиш мажбуриятини олади.

"Агентлик, БМТ Тараққиёт дстури ва Ислом тараққиёт банки ўртасида Ўзбекистонда ислом молиялаштиришни жорий этиш бўйича "Ниятлар баёноти" (Statement of Intent) имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин", - дейилган ҳужжатда.

Янгиликлар лентаси
0