11:21 23 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Иқтисод
Ҳавола олиш
82 0 0

Ўзмиллийбанкнинг Лондон биржасидаги илк бор облигациялар жойлаштириши муваффақиятли ўтди, савдонинг биринчи кунида талаб таклифдан 2 баравар юқори бўлди.

ТОШКЕНТ, 15 окт - Sputnik. Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорининг тўлақонли иштирокчисига айланди, деб хабар қилмоқла Молия вазирлиги. 

“Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” АЖ томонидан Лондон фонд биржасида 5 йиллик 300 миллион долларга тенг еврооблигациялар муомалага чиқарилди ва шу билан халқаро капитал бозорининг тўлақонли иштирокчисига айланди", - дейилган хабарда. 

Еврооблигацияларнинг дебют эмиссияси Ўзмиллийбанк томонидан Citibank (АҚШ), Natixis (Франция), SMBC Nikko (Япония) ва Газпромбанк (Россия) каби халқаро миқёсда тан олинган андеррайтинг банклари билан биргаликда амалга оширилди.

2020 йил 14 октябрда инвесторларнинг таклифларига асосланган молиявий консультантларнинг тавсиясига кўра, облигациялар даромадлилик фоиз ставкаси 5 - 5.25% (low-5%) миқдорида белгиланди ва Лондон вақти билан соат 08:15 да буюртмалар китоби очиқ деб эълон қилинди.

Шу кун соат 17:00 да банк томонидан чиқарилган халқаро облигациянинг якуний фоиз ставкаси ва купони аниқланди. Сармоядорлар томонидан талаб эмиссия ҳажмидан икки баравар юқори бўлганлиги сабабли, купоннинг якуний қиймати йилига 4,85%ни ташкил этиб, савдо пайтида бошланғич фоиз ставкадан 0,30% га камайди. Буни муваффақиятли эмиссия дейиш мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, 12-13 октябрь кунлари бўлиб ўтган роуд-шоу тадбири доирасида АҚШ, Европа, Россия Федерацияси ва Осиё мамлакатларининг 70 дан ортиқ глобал халқаро инвесторлари иштирокида глобал аудиоконференция (Global Investor Call) ўтказилган эди. Тадбир доирасида Молия вазирлиги ва Ўзмиллийбанк вакиллари хорижий инвесторларга жорий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва Ўзбекистон Республикасининг иқтисодиёти ва банк секторида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёни тўғрисида батафсил маълумот берган эди.

Асосий мавзулар