Тошкент учун 1 трлн сўмга 300 дона электробус харид қилиш режалаштирилмоқда

© Sputnik / Рамиз БахтияровЭлектробус
Электробус - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Транспорт вазирлиги “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ учун уч йил ичида 1 трлн сўмга 300 катта сиғимли шаҳар электробуслари ва қувватлаш ускуналарини харид қилишни таклиф қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Ўзбекистон Транспорт вазирлиги 2021-2023 йилларда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тизимидаги корхоналар ҳаракат таркибини янгилаш дастури тўғрисида Вазирлар маҳкамаси қарорини муҳокамага қўйди.

Ҳужжатда келтирилишича, 2019-2020 йилларда Беларусь ва Хитойда ишлаб чиқарилган катта сиғимли электробуслар Тошкентда тест синовларидан муваффақиятли ўтказилган. Улар йўловчилар учун қулай, шовқинсиз, атмосферага зарарли моддалар чиқармайди.

Биринчи электробус Тошкент йўлларига чиқди

Шу муносабат билан вазирлик 2021-2023 йиллар давомида ҳар йили 100 донадан, жами 300 дона катта сиғимли шаҳар электробуслари ва қувватлаш ускуналарини харид қилишни таклиф қилмоқда. Етказиб берувчини тендер асосида танлаш режалаштирилмоқда.

Электробус начнет перевозить пассажиров уже на следующей неделе - Sputnik Ўзбекистон
Электробуснинг афзаллиги нимада

Ҳар бир электробус тахминан 3,2 млрд сўмга баҳоланган. Ҳар йили 100 та электробус харид қилишга 325 млрд сўм, уч йилда 967 млрд сўм сарфланиши кўзда тутилмоқда. 300 та қувватлаш ускуналари 30,5 млрд сўмга баҳоланган. Шундай қилиб, лойиҳанинг умумий қиймати 1 трлн сўмни ташкил этади.

Молиялаштириш манбаи “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг 7 йиллик муддатга, бир йиллик имтиёзли шартлар билан, Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг 0,5 фоиздан ортиқ бўлмаган маржаси қўшилган ҳолда ажратиладиган кредит маблағлари ҳисобланади.

Пойтахтда яна бир электробус синовдан ўтмоқда

Кредит маблағларини қоплаш, фоизлар, комиссиялар ва жалб қилинаётган кредитларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бошқа ҳаражатларни тўлаш давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Шунингдек, электробуслар ва қувватлаш ускуналаридан фойдаланишнинг кафолат муддати даврида уларнинг ишдан чиққан қисмлари ўрнига етказиб бериладиган эҳтиёт қисмлар ҳамда материаллар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиш таклиф қилинмоқда.

Янгиликлар лентаси
0