Мирзиёев озиқ-овқат маҳсулотларини арзонлаштиришни буюрди

© Пресс-служба президента Шавкат Мирзиёев на видеоселекторном совещании по развитию лесного хозяйства
Шавкат Мирзиёев на видеоселекторном совещании по развитию лесного хозяйства - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар ҳокимида ҳудуд аҳолисининг кейинги йил майгача гўшт, тухум, ун, ёғ, шакар, гуруч, картошка, сабзи ва пиёзга бўлган эҳтиёжи, бу маҳсулотларни қачон, қаердан олиш бўйича аниқ ҳисоб-китоб бўлиши кераклиги таъкидланди.

ТОШКЕНТ, 17 окт - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди, деб хабар бермоқда президент матбуот-хизмати.

На базарах есть абсолютно все продукты - Sputnik Ўзбекистон
Депутатлар озиқ-овқатни вақтинча ҚҚСдан озод қилишмоқчи

Хабарга кўра, охирги вақтларда гўшт, тухум, ўсимлик ёғи ва шакар  маҳсулотларининг нархи кескин ошган. Дунё бозорида ўтган 9 ойда ўсимлик ёғи 15 фоизга, Ўзбекистонда эса 26 фоизга ортган. Шакар нархи 5 фоизга камайишига қарамасдан, мамлакатда 23 фоизга қимматлаган.

Йиғилишда ички бозорни озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш, нарх-наво барқарорлигини сақлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинган.

"Бугундан барча чораларни кўриб, амалдаги тизимни ўзгартирмасак, эртага қиш ва баҳор ойларида қийин бўлади. Озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириб, бозордаги нарх-навони арзон қилсак, одамларни, айниқса, кам таъминланганларни рози қила оламиз", – деган Мирзиёев.

Тинчлик бўйича Нобелни БМТ озиқ-овқат дастури қўлга киритди

Ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар ҳокимида ҳудуд аҳолисининг кейинги йил майгача гўшт, тухум, ун, ёғ, шакар, гуруч, картошка, сабзи ва пиёзга бўлган эҳтиёжи, бу маҳсулотларни қачон, қаердан олиш бўйича аниқ ҳисоб-китоб бўлиши кераклиги таъкидланди.

Ҳар бир ҳудудда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича алоҳида жамғармалар ташкил этилиши белгиланди. Ҳудуд раҳбарлари тадбиркорларни жалб қилиб, етишмайдиган асосий озиқ-овқат маҳсулотларини жамғарма ҳисобидан бошқа жойдан олиб келиш ёки импорт қилишни йўлга қўяди. Бундай тадбиркорлар учун кредит фоизининг бир қисми Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан қоплаб берилади.

В цехе по производству котлет - Sputnik Ўзбекистон
Шифокор иммунитетни “ўлдирувчи” озиқ-овқат маҳсулотларни маълум қилди

Импорт қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари нархини арзонлаштириш мақсадида йирик хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳаллий биржадаги иштирокини кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.

Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманига республиканинг муайян вилоятини бириктириб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари расталари ва дала дўконлари ташкил этиш муҳимлиги қайд этилди.

Вилоят, туман, шаҳар ҳокимлари ва сектор раҳбарлари ўз ҳудудида яратилган тизим, бозордаги шарт-шароитлар ва нарх-наво бўйича халққа ҳисобот бериши зарурлиги айтилди.

Янгиликлар лентаси
0