13:39 01 Декабр 2020
Эфир
  • RUB137.48
  • EUR12473.23
  • USD10427.38
Иқтисод
Ҳавола олиш
77 0 0

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йилги давлат бюджетида ижтимоий соҳани кенг қўллаб-қувватлаш, молиявий интизомни кучайтириш ҳамд иқтисод ўсишини таъминлаш назарда тутилган.

ТОШКЕНТ, 20 окт - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида 2021 йилги давлат бюджети муҳокама қилинди. 

Мажлисда хабар берилишига кўра, ушбу йил содир бўлган коронавирус пандемияси оқибатларини бартараф этишга 13,4 триллион сўм маблағ йўналтириш керак бўлган. Ўз вақтида қабул қилинган қарорлар ва кўрилган чоралар натижасида жорий йилги бюджет ижроси таъминланган. 

Келгуси йилда ҳам COVID-19 пандемияси давом этиши, жаҳондаги иқтисодий фаоллик пасайиши кутилаётгани туфайли 2021 йил давлаб бюджетида ушбу вазият инобатга олиш кераклигини қайд этилди. 

Республикада макроиқтисодий барқарорлик ва белгиланган тушумларини тўлиқ таъминлаш учун 2021 йили иқтисодиётда камида 5,1 фоиз, жумладан, саноатда 5,8 фоиз, хизматлар ва қурилишда 6,5 фоиздан ўсишни таъминлаш зарурлиги таъкидланди. Инфляция даражаси ва бюджет дефицитини прогноз кўрсаткичларидан оширмаслик керак.

Президент, бюджетни таъминлаш ҳамда ижтимоий ва бошқа соҳаларни керакли маблағ билан таъминлаш учун қуйидаги чораларни кўриш кераклигини таъкидлади: 

  • яширин иқтисодиётни қисқартириш, 600 минг иш ўрнини легаллаштириш, 53 та идоранинг маълумотлар базасини интеграция қилиш;
  • маркировка қўлланиладиган маҳсулотлар турини кенгайтириш ҳисобига бюджетга қўшимча маблағлар тушириш;
  • газ таъминотини ошириш ҳамда ҳисоб-китобни тўғри йўлга қўйиш орқали акциз солиғидан қўшимча 500 миллиард сўм маблағ тушириш;
  • электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш ҳисобига қўшилган қиймат солиғидан қўшимча 250 миллиард сўм бюджетга даромад тушириш;
  • Транспорт вазирлигига кейинги йили қатновларни тиклаш, янги маршрутларни очиш ҳисобига бюджетга тушумларни 2019 йилдаги кўрсаткичларга етказиш вазифаси қўйилди;
  • бюджет харажатлари очиқ-ошкора бўлиши, вазирлик ва идоралар, ҳудудлар унинг ҳар бир сўмини оқилона сарфлаши кераклиги;
  • молиявий интизом ва назоратни кучайтириш. Молия вазирлигига ташкилотларда ички аудит тизимини мустаҳкамлаш, ноқонуний харажатлар ва камомадларга йўл қўймаслик;
  • давлат идораларининг харажатлар таркиби ва натижадорлиги уларнинг расмий сайтларида эълон қилиш тартиби жорий қилинади ва буни Олий Мажлис палаталари ҳамда маҳаллий кенгашлар назорат қилади;

Ундан ташқари, бош вазир ўринбосарларига кейинги йил учун марказлашган, хорижий ва хусусий инвестиция дастурларини шакллантириш вазифаси қўйилди.

 

Асосий мавзулар