01:49 16 Январ 2021
Эфир
  • RUB141.29
  • EUR12796.16
  • USD10473.20
Иқтисод
Ҳавола олиш
67 0 0

Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган мажлисда саноатни янада ривожлантириш, экспортни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

ТОШКЕНТ, 22 окт - Sputnik. Шавкат Мирзиёев раислигида саноат тармоқларидаги 9 ойлик натижалар ва йил якунигача бажарилиши лозим бўлган вазифалар муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Мажлисда, пандемияга қарамай Ўзбекистон саноатининг қатор соҳаларида ишлаб чиқаришнинг юқори қўшилган қийматли соҳаларида ўсиш кузатилгани қайд этилди.

Хусусан, қайта ишлаш саноатида 9 ойда умуммий ҳисобда қарийб 3% ўсиш қайд этилган. Натижада ЯИМ ўсиш суръати 0,4 % ижобий даражада сақлаб қолинди ва бюджет даромади 1,9 триллион сўм ортиғи билан бажарилишига эришилган. 

Лекин саноат маҳсулотлари бўйича умумий кўрсаткич 2,7 %га  камайган. Президент ушбу соҳадаги қатор муаммоларни санаб ўтди. 

– Саноат корхоналари бошқарув тизимида муаммолар бор. Маҳсулотлар таннархини тушириш керак. Бу рақобат муҳитини яратишнинг муҳим асосидир, – дея таъкидлади Президент.

Шунингдек нефть-газ тармоғидаги ишлар таҳлил қилинди. Қолоқликка йўл қўйган корхоналар фаолияти танқидий баҳоланиб, раҳбарларнинг лавозимларига лойиқлик масаласи кўриб чиқилди.

Йил якуни билан табиий газ қазиб олишни кўпайтириш, ички бозорга қўшимча газ етказиб бериш бўйича топшириқлар берилди. 

Ундан ташқари преззидент кимё саноати, қишлоқ хўжалик техникаси ишлаб чиқариш, қурилиш материаллари ҳамда тўқимачилик саноати соҳаларидаги вазиятга батафсил тўхталиб ўтди, йил охиригача эришиш керак бўлган натижалар белгиланди. 

Шу билан бирга, президент экспортчи корхоналарга молиявий кўмак бериш масаласига алоҳида эътибор берилишини таъкидлаб ўтди. 

– Бугун экспортчи корхоналарни молиявий қўллаб-қуватлашни кенгайтириш бўйича фармонни имзоладим. Энди бундай корхоналар учун янги ташкил қилинаётган Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали қўшимча маблағлар ажратилади. Шу мақсадда жамғармага 100 миллион доллар берилмоқда. Бу, ўз навбатида, маҳсулотларни ташқи бозорларга узлуксиз етказиб бериш учун корхоналарнинг айланма маблағларига йўналтирилади, – деди Шавкат Мирзиёев.

Президент ҳузурида бўлиб ўтган мажлис тафсилотлари билан батафсил қуйида танишишингиз мумкин. 

Асосий мавзулар