01:15 01 Декабр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Иқтисод
Ҳавола олиш
42401

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги гўшт қимматлашига сабаб бўлган омилларни санаб ўтди.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги сентябрда кузатилган инфляция даражаси ҳақида маълумотларида гўшт қимматлашига сабаб бўлган омилларни санаб ўтди.

Вазирлик маълумотномасида келтирилган асосий сабаблар қуйидагилар:

  •  ем-хашак базаси учун хом ашё, хусусан, пахта хомашёси, пўстлоқ ва ем аралашмаси захираларининг мавсумий камайиши. Бу ўз навбатида, мазкур маҳсулотларнинг биржа нархларининг мос равишда 17, 21 ва 27 фоизга ошишига олиб келди;
  • Қозоғистон томонидан ўрнатилган экспорт чекловлари туфайли қорамол импортини қисқариши;
  • 2020 йилнинг август ойи ўрталарида карантин чекловларининг олиб ташланганидан сўнг, фаолиятини тиклаган оммавий овқатланиш корхоналарининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган талабининг ошиши.

“Шу билан бирга, 2020 йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда 1840 минг тонна (тирик вазнда) гўшт ишлаб чиқарилган (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 фоизга кўпроқ). Бундан ташқари, 2020 йил январь-сентябрь ойларида 14 минг тонна мол гўшти ва 20 минг тонна товуқ гўшти импорт қилинган”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, сентябрь ойида ФАО индекси бўйича гўшт нархининг глобал конъюнктураси жорий йилнинг январь ойидан буён кузатилган умумий пасайиш тенденциясини давом эттириб, август ойига нисбатан бироз (0,9 ф.б.га) тушиб, ўртача 7,4%га камайди. Йиллик ҳисобда, индекс ўтган йилнинг мос ойидаги қийматидан 9,5% га камайди.

Вазирлик мамлакатдаги ўшт маҳсулотлари нархининг ўсиши нафақат ташқи омиллар, балки ички бозорлардаги тартибга солиниш механизмларининг самарасизлиги туфайли юзага келган дейиш мумкинлигини қайд этган.

“Бу, ўз навбатида, ишлаб чиқариш даражасининг камтарона ўсишига қарамасдан, гўшт маҳсулотларини етказиб беришнинг етарли даражасини таъминлаш учун озуқа базасининг ривожланмаганлиги билан боғлиқ”, - дейилган хабарда.

Асосий мавзулар