Бошқирдистон Ўзбекистонга ёқилғи экспорти 45 бараварга ошди

© Sputnik / Vitaly Timkiv / Медиабанкка ўтишЦистерны для нефтепродуктов
Цистерны для нефтепродуктов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сўнгги 5 йил ичида республикалар ўртасидаги ташқи савдо айланмаси 1,5 баробар ўсиб, 60 миллион доллардан 99 миллион долларга етган.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. 2020 йил январь-август ойларида Бошқирдистон Республикаси ва Ўзбекистон ўртасида ташқи савдо айланмаси 2019 йилга нисбатан 76 фоизга ошди. Бунга ёқилғи экспортининг 45 баравар ўсиши ҳисобига эришилди. Бошқирдистон Ташқи иқтисодий алоқалар давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

“Ҳамкорлигимизнинг ижобий натижаси шундаки, 2020 йил январь-август ойларида ташқи савдо айланмаси 2019 йилга нисбатан 76 фоизга ўсди, бу ёқилғи экспорти ҳажмининг 45 баравар ортиши ҳисобига юз берди”, - деди қўмита раисининг ўринбосари Лена Изотова.

Унинг таъкидлашича, экспортнинг жадал суръатда ўсиши “Шакар ва шакар маҳсулотлари” маҳсулот гуруҳида кузатилмоқда. Уни етказиб бериш миқдори 149 доллардан деярли 5 миллион долларгача ўсган. 2020 йилда минтақанинг 147 корхонаси Ўзбекистонга экспортни амалга оширган.

Международный аэропорт  Бегишево  - Sputnik Ўзбекистон
Татаристондан Тошкентга мунтазам парвозлар очилмоқда

Бошқирдистон Ташқи иқтисодий алоқалар давлат қўмитаси раиси Маргарита Боличева республиканинг ташқи ва ташқи иқтисодий сиёсатида Ўзбекистонга муҳим ўрин ажратилганини маълум қилди.

Боличева келтирган маълумотларга кўра, сўнгги 5 йил ичида республикалар ўртасидаги ташқи савдо айланмаси 1,5 баробар ўсиб, 60 миллион доллардан 99 миллион долларга етди.

Бундай ўсиш механик ускуналар ва техника, ёғоч маҳсулотлари, шиша буюмлар экспортининг ортиши, шунингдек, Ўзбекистондан импортнинг ўсиши билан боғлиқ.

Янгиликлар лентаси
0