03:52 28 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Иқтисод
Ҳавола олиш
54 0 0

Жаҳон банки Ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистондаги инновациялар тизимини модернизация қилиш учун 50 млн доллар ажратишни маъқуллади.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Жаҳон банки Ижрочи директорлар кенгаши “Ўзбекистонда миллий инновацион тизимни модернизация қилиш” лойиҳасини амалга ошириш учун 50 млн доллар миқдорида маблағ ажратишни маъқуллади. Бу ҳақда банкнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси маълум қилди.

Таъкидланишича, лойиҳа давлат илмий-тадқиқот институтлари (ИТИ) ва университетларда халқаро даражадаги тадқиқотларни ўтказишга ҳисса қўшади ва уларнинг иш натижаларини тижоратлаштиришга имкон беради.

Тадқиқот мавзулари қайта тикланадиган энергия манбалари, кам углеродли технологиялар, тиббиёт ва вирусология соҳасидаги турли мавзулар, шу жумладан COVID-19 ҳамда бошқа илм-фан ва технологияларнинг истиқболли йўналишлари бўйича бўлиши мумкин. Лойиҳа доирасида молиялаштириладиган тадқиқотлар натижалари бўйича халқаро эксперт журналларида 50 га яқин мақолаларни нашр этиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, маҳаллий фирма ва компаниялар маҳаллий ҳамда халқаро бозорларда талабга жавоб берадиган янги ёки мавжуд инновацион маҳсулотлар ва хизматларнинг стартап ва илмий-тадқиқот ишларига сармоя киритиш учун 30 га яқин грант олишлари мумкин. Масалан, улар тиббиёт, фармацевтика ва биотехнологик маҳсулотлар ва хизматларни ишлаб чиқаришда, шунингдек илм-фан ва технологиянинг бошқа истиқболли йўналишларида лойиҳаларни молиялаштиришга ариза топширишлари мумкин бўлади.

Лойиҳа доирасида алоҳида илмий-тадқиқот институтлари инфратузилмаси ва лабораторияларини модернизация қилишга маблағлар ажратилади, уларнинг рўйхати тегишли ташкилотларнинг эҳтиёжларини ҳар томонлама баҳолагандан сўнг Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Шунингдек, лойиҳа маблағлари Ўзбекистонда илмий-тадқиқот ва инновацияларни тижоратлаштиришни тартибга солиш учун зарур бўлган қонунчилик базасини тайёрлашга ҳамда ушбу соҳаларда тегишли институционал ислоҳотларни ўтказишга сарфланади.

Теглар:
Жаҳон банки, Ўзбекистон

Асосий мавзулар